Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЙирик барглар билан ҳимояланган анжир мевасида фойдали дармондорилар жуда мўл. Таркибидаги қанд, пектин, каротин, кальций, темир, фосфор, оқсил моддалари, органик кислоталар ва С, В1, В2 витаминлари бир қанча хасталикка шифо ҳисобланади.
Жигар, талоқ, бодомча безлар ва ўпка яллиғланишида, тутқаноқ, асаб ва ичак касалликларида, ўпка сили, мушакларнинг ҳолсизланишида энг яхши даво. Шунингдек, бронхиал астма, кўкрак оғриғи, камқонлик, томоқ қирилиши, юракнинг тез уришида ҳам ниҳоятда фойдали. Бемор рангини тиниқлаштиради, чипқонларни пиширади, балғам кўчишига ёрдам бериб, сут билан қайнатиб ичилса, йўтални қолдиради. Анжир шарбати билан асал омухтаси эса кўз яллиғланишининг олдини олади.
Барги узум ва меваларни қуритишда ишқор сифатида, «сути» тери касалликларида, чаён ва ари чаққан жойларни даволашда ишлатилади. Қулоқ ости шишларига қўйиб боғланса ҳам фойда беради. Ҳомиладор аёллар истеъмол қилса, сути кўпаяди. Шарбати иштаҳани очиб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
Анжирни семизликка мойил, қандли диабет, меъда-ичак, буйрак-тош касаллиги билан оғриган беморлар кўп истеъмол қилмагани маъқул.
Ҳўл анжир майдаланган бодом билан ейилса, юмшатувчи ва ични енгил сурувчидир. Эчки сути билан биргаликда қайнатиб истеъмол қилинса, организмни зарарли моддалардан тозалайди ҳамда иммунитетни мустаҳкамлайди. Мағзи эса тана ҳароратини тушириб, терни ҳайдаш хусусиятига эга.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил