Экология      Бош саҳифа

БОЗОРДАГИ ТАРОЗИЛАР ҚАЧОН ТЎҒРИ ИШЛАЙДИ?

Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида агентлик тизимида «Ўзбекаккредитация» давлат корхонаси ташкил этилди.

БОЗОРДАГИ ТАРОЗИЛАР ҚАЧОН ТЎҒРИ ИШЛАЙДИ?

— «Ўзстандарт» агентлигининг 2017-2018 йилларда аккредитация бўйича халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ҳамда 2017 — 2021 йилларда агентлик тизимидаги йирик саноат корхоналари таркибидаги синов ва калибрлаш лабораторияларини халқаро даражада аккредитация қилиш масаласини уддалаш кўзда тутилган, — дейди «Ўзбек­аккредитация» давлат корхонаси директори ­Шокир АЛИМОВ. — Қолаверса, жамоамиз зиммасига мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга мувофиқ аккредитация қилиш, шунингдек, улар фаолияти устидан инспекция назорати вазифаси юклатилган.

— Маҳсулот сифатсиз тайёрланса чора кўриладими?

— Агар ишлаб чиқарилган маҳсулот номувофиқ деб топилса, у ҳолда сертификатлаштириш идораси томонидан истеъмолчига етказилган зарар тўлаб берилади. Қолаверса, давлат корхонамиз ҳам тенг жавобгар бўлади.

— Тиббий лабораторияда текширувдан ўтган бемор натижанинг икки хил чиққанидан норозилик билдирса, нима бўлади?

— Афсуски, узоқ йиллардан бери бу ҳол учрамоқда. Бундан кейин барча тиббий лабораторияларни сертификатлаштирамиз. Бу — лабораторияларда энди адолатли текширув ўтказилади, дегани.

— Шу йилнинг ўтган олти ойи давомида ярим миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот яроқсиз, деб топилибди. Бу қолган сертификатлаштириш идоралари ишламаяпти деганими?

— Бозорларимизда номувофиқ ва сифатсиз маҳсулотларнинг ҳам учраётгани бор гап. Юқорида сиз айтган ярим миллиард сўмдан зиёд маблағ фақат 26 та сертификатлаштириш идоралари томонидан аниқланган. Ачинарлиси, қолган идоралар фаолиятида номувофиқликлар аниқланмаган. Бу эса улар томонидан олиб борилаётган синовларга шубҳа уйғотади. Агентлик томонидан мавжуд сертификатлаштириш идоралари фаолияти ўрганилганда мазкур идоралар фаолиятида ҳам талайгина камчиликлар борлиги аниқланди.

— Бозорларимиздаги тарозиларнинг ҳолати қачон яхшиланади?

— Бозорларимиздаги тарозилар ҳам бундан кейин АҚШ, Германиядаги тарозилар каби аниқ, адолат мезонларига мос бўлиши керак. Бунинг учун мавжуд лабораториялар босқичма-босқич модернизация қилиб борилади.

«Оила даврасида» мухбири

Улуғбек ЖУМАЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар