Саломатлик      Бош саҳифа

ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАСА, ТОР КИЙИМ КИЙМАНГ

— Овқатланганимдан сўнг ошқозоним безовта қилиб, жиғилдоним қайнайди. Ўзимни нохуш сезаман. Кўпинча уйқум қочади. Жиғилдон қайнаши нимадан? Уни қандай даволаса бўлади?

Фарида ИБРАГИМОВА,

Тошкент шаҳри

ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАСА, ТОР КИЙИМ КИЙМАНГ

— Аввало, сизга жиғилдон қайнаши ҳолатини тушунтирсам, — дейди тажрибали гастроэнтеролог Муниса ҚОСИМОВА. — Ошқозон ва қизилўнгач бириккан жойда махсус мушак бўлиб, у овқат луқмасини ошқозондан қизилўнгачга ўтказиб беради. Мана шу мушак турли омиллар таъсирида вазифасини бажармай қўйса, ошқозон шираси билан ишлов берилган луқма қизилўнгачга ўтмай, меъдага қайтиб тушади. Бу эса ўша сиз билган ҳолат — жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради. Тиббиётда бу «гастроэзофагеаль рефлюкс» дейилади.

Сабаб фақат таом эмас

Кўпчилик таомноманинг нотўғри тузилиши касалликка йўл очади, деб ўйлайди. Тўғри, аксарият ҳолларда шундай, бироқ қовурилган, ёғли, шўр ва аччиқ егуликларни мунтазам истеъмол қилишдан ташқари, жиғилдон безовталигини келтириб чиқарадиган бошқа сабаблар ҳам мавжуд. Жумладан, тамаки, спиртли ва газланган ичимликлар, ялпиз, сирка, хантал, мурч каби зираворлар қўшилган таомлар, ухлашдан олдин тўйиб овқатланиш ва таомлангач, дарҳол ётиш, егуликларни пала-партиш истеъмол қилиш, лимон, апельсин каби цитрус мевалар ёки уларнинг шарбати, ошқозонни сиқиб турадиган тор кийимлар, айрим дори препаратлари ва ҳоказолар. Шунингдек, бунда ошқозондаги кислота муҳитининг ҳам таъсири катта. Аксар ҳолларда кислота муҳити юқори бўлган кишиларда касалликка мойиллик кўпроқ кузатилади.

Жиғилдон қайнаши безовта қилганда

Бунда нўхат чайнаш, сабзи истеъмол қилиш, қатиқ зардобини ичиш ёрдам беради. Шу билан бирга, шифокор маслаҳати билан жиғилдон қайнашини енгиллаштирувчи дори-дармонлар қабул қилиш мумкин. Бироқ бу вақтинчалик чора. Баъзилар жиғилдон безовталигини истеъмол содасидан тайёрланган эритма билан бартараф этишни маслаҳат беришади. Лекин бу мутлақо нотўғри. Чунки истеъмол содаси қизилўнгач шиллиқ қаватини зарарлайди ва қоринда газ ҳосил бўлишини кучайтиради.

Жиғилдон қайнашининг олдини олиш учун қайноқ чой, жуда иссиқ таом, янги узилган нон ва ширинликларни имкон қадар чеклаш лозим. Овқатлангандан сўнг 1-1,5 соат тик ҳолатда бўлиш, фаол ҳаракатланиш, ухлаётганда бош остига баландроқ ёстиқ қўйиб ётиш керак. Шунда тананинг юқори қисми пасткисидан хиёл баландроқ жойлашади. Бу эса, жиғилдон қайнаши олдини олади. Аччиқ, шўр, ёғли, қаттиқ қовурилган таомлар, шоколад ва асалдан имкон қадар чекланиш керак.

Агар жиғилдон қайнаши мунтазам давом этаверса, шифокор-гастроэнтерологга мурожаат қилинг.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар