Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

АҚЛЛИ ОТА «КИЧКИНА ОДАМ»ГА АЙЛАНМАСИН

«Оила даврасида» газетасининг 2017 йил 10 августдаги 32 (274)-сонида чоп этилган «Экрандаги латта эркакотамисарлавҳали мақолада халқимиз шаънига дахлдор ўта долзарб мавзу кўтарилганидан хурсанд бўлдим. Ҳақиқатан ҳам, бу масала ҳақида жиддий ўйлашнинг вақти келди.  

Халқимизда ота оиланинг мустаҳкам қўрғони, таянч тоғи ҳисобланган. Хонадоннинг шаъни, обрўси отанинг оиладаги ва қўни-қўшнилар орасидаги ўрни билан белгиланган. Тарихимизга бир назар ташлайлик. Ота-боболаримиз нафақат фарзанд тарбиясини, балки аёл тарбиясини ҳам эркаклар зиммасига юклаган. Буюк мутафаккир Алишер Навоий «Ўзингга муносиб, ёққан аёл топдингми, энди унга одоб-ахлоқ, хушфеълликни ўргатгин», деб эркаклар зиммасида шундай масъулият борлигини таъкидлаган. Бунда турмуш қурадиган ҳар бир йигит чуқур мулоҳазали, маънавий ва руҳий салоҳиятга эга бўлиши кўзда тутилган.

Эсимда, дадам кўчадан кириб келиши билан ойим ҳар қандай ишни ташлаб, кўрпача тўшар ва чой қуйиб узатарди. Дадамнинг олдида бирортамиз ортиқча гап-сўз гапиролмасдик. Ҳозир ҳам етмиш олти ёшли дадам фарзандлар эҳтиромида. У кишининг бирон ножўя гапини эшитмаганимиз ёки ноўрин хатти-ҳаракатини кўрмаганимиз учунми, ҳали-ҳануз ўта мулоҳазали бу инсондан ҳайиқиб турамиз.

Бугунги кун ўғлонларининг оилани бошқаришдек масъулиятли вазифани елкасига олишга қурби етадими? Уларни мустақил ҳаётга қандай тайёрлаяпмиз? Йигитлар китоб билан нечоғли ошно тутинган? Улар донолиги ва зукколиги, истеъдоди ва намунали фаолияти билан жамиятимиз ривожига ҳисса қўшишга тайёрми? Ҳар қандай вазиятда оқилона қарор қабул қилишга қодирми?

Афсуски, бу каби саволларга ҳар доим ҳам қониқарли жавоб ололмаймиз. Қизларни турмушга тайёрлаш бўйича оила, мактаб ва жамоат ташкилотларида озми-кўпми иш олиб боряпмиз. Бироқ келажакда мамлакат посбони, эл-юрт суянчи, ­оиланинг мустаҳкам қўрғони бўладиган йигитларни катта ҳаётга тайёрлаш борасида етарли ишлар олиб борилмаётгандек.

Янги оила қурган йигитлар кўп ўтмай ота деган улуғ номга эга бўлади. Ҳар бир мурғак бола ўз отасини ­дунё­даги энг кучли инсон, деб билади. «Менинг отам ҳаммадан зўр», деб ғурурланиб юради. Минг афсуски, баъзи оталар йиллар давомида ножўя хатти-ҳаракатлари, ноўрин гап-сўзлари билан болалар кўз ўнгида «заифлашиб», «кучсизлашиб» бораверади. Уларнинг тасаввуридаги энг кучли ва ақлли ота «кичкина одам»га айланиб қолади.

Бугун ёш оталар ёки оила қуриш остонасида турган йигитлар молу дунёда, сохта обрўда эмас, ақл-заковатда, маънавияту маърифатда кучли бўлсагина оила ва жамиятда эркаклик масъулияти қадрланишига эришиш мумкин. 

Салима ХОЛДОРОВА,

Навоий кон-металлургия комбинати матбуот маркази мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар