Давр нафаси      Бош саҳифа

КЕЛАЖАК УЧУН МУҲИМ ПОЙДЕВОР

Мамлакатимизда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этишдан кўзланган энг катта мақсад

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 сентябрда «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

КЕЛАЖАК УЧУН МУҲИМ ПОЙДЕВОР

Ушбу ҳужжат шарҳида таъкидланганидек, сўнгги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдроқ камайган бўлиб, бугунги кунда республика бўйича болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 30 фоизни ташкил этади. Мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замонавий талабга жавоб бермайди. Тизимда вариатив дастурлар жорий этилмаган, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделлар етарли даражада ривожланмаган ҳамда тараққий этган мамлакатлар сингари ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш, атроф муҳит билан танишувга йўналтирилган махсус давлат таълим дастурлари татбиқ қилинмаган. Давлат мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг аксарияти ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, бу болаларни мактаб таълимига талаб даражасида тайёрлаш имконини бермайди.

Президентимиз фармони ушбу масалаларни комплекс ҳал этишга қаратилгани билан диққатга моликдир. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг туман (шаҳар)лардаги бўлимлари ташкил этилди. Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгилаб берилди. Идоравий мансублигидан қатъи назар, барча давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари мазкур вазирлик тизимига ўтказилди.

Халқ таълими вазирлигининг Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази негизида Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилиши, у Мактабгача таълим вазирлиги таркибига киритилиши белгиланди.

Шунингдек, фармонда мактабгача таълим тизимининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳудудлар бўйича ўрганиш натижаларига кўра, педагогика йўналишига ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларига мақсадли қабул квоталари бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда республика ҳудудларида 50, 70, 100, 120 ва 150 ўринга мўлжалланган давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўшимча барпо этиш орқали болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, болаларга мактабгача таълим-тарбия беришнинг муқобил турларини амалиётга жорий этишга қаратилган комплекс дастурни ишлаб чиқиш каби муҳим вазифалар ҳам кўзда тутилган.




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔66

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔193

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔184

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар