Саломатлик      Бош саҳифа

СОЧИНГДА ҚАСДИНГ БОРМИ?

Соч инсон ҳуснига янада чирой бағишлайди. У ўз жилоси ва мустаҳкамлигини сақлаб қолишида эса турли фойдали ниқоблардан фойдаланиш билан бирга, тарашдан тортиб, ювиш ва қуритишга ҳам алоҳида аҳамият бериш зарур.

СОЧИНГДА ҚАСДИНГ БОРМИ?

Ёғочлиси фойдали

Тароғингизнинг чанг қоплаган тишларига ҳеч эътибор берганмисиз? Ҳар сафар соч таралганда у қанчадан-қанча чанг ва микробларни ўзида ушлаб қолади. Шу боис ҳар гал соч тарагандан сўнг тароқни тозалаш зарур. Бу шахсий буюмингизни бир ойда бир марта маълум муддат содали сувга солиб қўйиб, озодаликка риоя қилишни одатга айлантиринг. Соч илдизига салбий таъсир кўрсатмаслик учун эса пластик эмас, ёғоч тароқдан фойдаланган маъқул.

Соч йиғишда

Агар севимли турмагингиз сочни текис қилиб, баланд йиғиш бўлса, жуда эҳтиёткор бўлишингиз керак. Аниқланишича, сочнинг сиқиб ва қаттиқ йиғилиши унинг синиш ва зарарланишига сабаб бўлар экан. Соч тўғноғичларидан доимий нотўғри фойдаланиш унинг тўкилишига сабаб бўлади.

Шампунь мос бўлсин

Соч одатда қуруқ, ёғли ва ўртача бўлади. Шампунь танлашда унинг шу хусусиятидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Агар соч бўялган бўлса, бўялган сочлар учун мўлжалланган шампунь танланади. Кимёвий ишлов берилган бўлса, шампунь таркиби озиқавий моддаларга бой бўлиши керак. Ёш улғайгани сари бош териси қуруқлашиб бориши сабабли вақти-вақти билан шампунни ўзгартиришга тўғри келади.

Ҳўл сочни тараманг

Сочни ҳўл ҳолатда тараш унга қаттиқ шикаст етказиши мумкин. Унинг қуришини кутиб, шундан сўнг катта тишли тароқдан фойдаланган маъқул.  Уларни аста-секин ва авайлаб тараш тавсия этилади.

Қуриган сочни ҳам тез-тез, аямасдан тараш унга зарар етказиши мумкин. Аслида тараш сочнинг пастки қисмидан бошланади.

Қуритиш

Кўпчилик фен ишлатиш умуман хавфсиз деб ҳисоблайди. Бошқа нуқтаи назардан қараганда эса, ундан фойдаланиш умуман мумкин эмас. Тўғри, кўп ҳолатларда меъёрга риоя қилиш зарарли таъсирни бироз камайтириши мумкин. Сочдан сув томчилаб турганда, фен ишлатманг. Аввал уни сочиқ билан яхшилаб қуритиш керак. Иссиқликнинг энг юқори даражасидан фойдаланиш жуда зарарли. Фенни сочдан 15 сантиметр масофада ушлаш эса унинг зарарини бироз камайтиради. 

Эҳтиёт қилинг

Йиллар ўтган сари соч ҳам ўз кўриниши ва жилосини йўқота боради. Улар йиллар мобайнида неча марталаб ювилади, турмакланади ва турли зарарли таъсирларга дош беради. Ташқи таъсирлар (шамол, қуёш, совуқ ҳаво) уни шикастлайди. Шу боис сочимизга қанчалик ишлов бермайлик, табиий ва асл ҳолатига қайтариш қийин. Шундай экан, сочимизни мустаҳкамлаш учун витаминларга бой маҳсулотлар истеъмол қилишни доим ёдда сақлаш зарур. Танада темир моддасининг етишмаслиги эса соч тўкилишига олиб келади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар