Саломатлик      Бош саҳифа

МОШ ВИТАМИНГА ЭҲТИЁЖ ҚОЛДИРМАЙДИ

Дуккакли маҳсулотлар ҳам мазаси, ҳам фойдалилиги билан таомномамизда алоҳида ўринга эга. Айниқса, мошдан тайёрланган қуюқ ва суюқ овқатларнинг ҳалимдай юмшоқлиги иштаҳамизни очиши аниқ. 

МОШ ВИТАМИНГА ЭҲТИЁЖ ҚОЛДИРМАЙДИ

Мошда юрак ва асаб тизими фаолиятини қўллаб-қувватловчи кўп миқдорда фойдали моддалар ― магний, фосфор, калий, рух, марганец мавжуд. Шунингдек, у ўзида ўн саккиздан ортиқ аминокислоталар, В, РР, С, Е ва А витаминларини сақлайди. Гарчи бой таркибга эга бўлса-да, мошнинг ортиқча вазндан азият чекувчилар учун фойдаси катта.

Оқсил манбаи

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳафтада бир-икки марта мошдан тайёрланган таомлар истеъмол қилиш тананинг керакли витамин ва минералларга бўлган эҳтиёжини қондиради. Суяк ва қон томирларининг мустаҳкамлигини ошириб, бўғим оғриғи безовта қилганда фойдаси катта.

Бу маҳсулот қон босимини меъёрлаштиради, хотирани яхшилаб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Кўз нурини тиклашга ёрдам беради. Мош таркибида жуда кўп миқдорда оқсил мавжудлиги боис болалар, кексалар ва хасталикдан кейин соғлиғини тикловчиларга тавсия этилади. Ундаги С витамини сабзавотларга нисбатан анча кўплиги сабаб шамоллашга қарши курашиш хусусиятига эга.

Тушкунликни унутасиз

Хитой табибларининг фикрига кўра, мош терини тиниқлаштиради, қон босимини туширади, белдаги оғриқларни бартараф этишда ёрдам беради. 

Шунингдек, у танадаги холестерин ва қанд миқдорини камайтиради. Юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди. Мошни доимий истеъмол қилиш кўзни ўткир қилади. В гуруҳига мансуб витаминлар ва фосфор асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, тушкунликдан халос бўлишга ёрдам беради. Шу билан бирга, хотирани яхшилайди. Қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Аллергия қўзғатиши мумкин

Мош буйрак касаллигидан азият чекувчиларга тавсия қилинмайди. Шунингдек, ичак хасталикларида ҳам салбий ҳолатларни пайдо қилиши мумкин. Мош истеъмол қилганда баъзан аллергик хасталиклар қўзғалиши эҳтимоли мавжуд.

Интернет материаллари асосида

Зиёда НИШОНХЎЖАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар