Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилҲар гал ишдан қайтаётганимда йўл четида ёш боласи билан нон сотаётган аёл эътиборимни тортади. Нондан ташқари, унча катта бўлмаган столда қурут, сақич, конфет, хатто, сигарет сотиб ўтиришади. Ўтган-кетган болалар, йўловчилар, ҳайдовчилар гоҳида нон, гоҳида ул-бул харид қилиб, савдосига барака тилайди.
Ҳар доимгидек ишдан қайтаётиб мен ҳам нон сотиб олмоқчи бўлдим.
— Нон неча пул? — дедим нархини билсам-да.
— Атиги минг сўм. Қаранг, қанақа чиройли, ичи ҳам тўла. Олаверинг, афсус қилмайсиз. Маза қилиб ейсиз...
Чамаси саккиз ёшли болакайнинг шу қадар сўзга усталигини кўриб ҳайрон қолдим. Худди бир неча йилдан бери савдонинг ичида юргандек. Онасини гапиртиришга қўймайди.
— Тўртта олаверинг, тезда ейилиб кетади, — деди болакай яна сўзамоллик қилиб. Нима дейишимни билмай хўп дегандек бош қимирлатдим. Шу пайт олдимизга машина тўхтади ва ҳайдовчи иккита нон беришини сўради. Яна «сигаретинг борми?» деди машинадан чиқмасдан.
— Ҳа, бор ака, қанақасидан керак сизга? — дея сигарет номини айта кетди.
Ҳайдовчи ҳам ўзига кераклигини сўради. Онаси боласи нон солаётганини кўриб ўзим олиб бера қолай, дея сигарет узатди.
Болакай эса жаҳл билан онасига:
— Она, бу эмас-ку. Сиз билмайсиз, ўзим олиб бераман, — дея қутилар ичидан ҳайдовчи сўраган тамакини топиб берди. Ҳали она сути оғзидан кетмаган болажоннинг бу қадар совуққонлиги, ҳали катталар билишга улгурмаган сигарет номларини билиши, айни пайтда дарс тайёрлаш, китоб ўқиш керак бўлган паллада шу иш билан шуғулланаётгани кишини бироз ҳушёрликка тортади. Аммо бу нарса онанинг парвойига ҳам келаётгани йўқ.
Тирикчилик-да, деймиз. Аммо айни ўқийдиган пайтда бу болакай савдога муккасидан кетса, у қачон ўқийди, қачон карра жадвалини ёдлайди, қачон ҳуснихат билан ёзишга тайёрланади, қачон мактабга боради?!.
...Шу каби саволлар билан нонни олдим-да, уйга жўнадим.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил