Экология      Бош саҳифа

ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧНИ СТАНДАРТДАН ЎТКАЗИШ — 5 МИНГ СЎМ

Газ, электр, сув ҳисоблагичларни стандартдан ўтказишда кўпчилик таъминотчи корхоналарнинг (газ, сув, электр корхоналари) баъзи назоратчилари ишидан норози бўлади. «Ҳисоблагичингизни стандартдан ўтказиб бераман», дея истеъмолчилардан пул олиб, чўнтагини қаппайтирган учарлар ҳақида гапириб қолади.

— Чиндан ҳам, юқоридаги ҳолатларга кўз юмиб бўлмайди, — дейди Ўзбекистон миллий метрология институти директори Бахтиёр ҚОДИРОВ. —  Лекин ушбу масалага яқин орада, албатта, ечим топилади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ҳамда халқаро меъёр ва талаблар инобатга олиниб, «Ўзстандарт» агентлиги тизимида Ўзбекистон миллий метрология институти ташкил этилди.

— Давлат метрология текширувлари агентлик тизимида фаолият юритаётган қайси ташкилотлар томонидан амалга оширилади?

— Давлат метрологик текшируви «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси (ЎзММИ), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари метрология бўлимлари, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий текшириш институти (СМСИТИ) томонидан амалга оширилади.

— Хонадонлардаги аксар газ ҳисоблагичлар 8 йил у ёқда турсин, 4 йилга бормай ишдан чиқиб, яроқсиз бўлиб қоляпти. Бунга сабаб нима?

— Чиндан ҳам, бугун стандартдан ўтказиш учун келтирилаётган газ ҳисоблагичларнинг 60 фоизи ишдан чиққан, яроқсиз. Сабаби, қувурлар ва ҳисоблагичларни коррозия емиради. Бунинг олдини олиш учун газ идораси фильтр қўйиши керак. Қолаверса, ҳозирги янги ўрнатилаётган моделларини хонадон соҳиби ҳафтада бир марта тозалаб туриши лозим бўлади.

— Фаолияти жуда кўп ­эътирозга сабаб бўлаётган таъминотчи корхоналар (газ, сув, электр корхоналари) ҳисоблагични ечиб олиш, стандартдан ўтказиш, қайта ўрнатиши билан боғлиқ муаммолар қачон барҳам топади?

— Бу масала узоғи билан келгуси йилга қадар узил-кесил ҳал этилади. Кўпчиликни газ, сув, электр ҳисоблагични неча сўмга стандартдан ўтказса бўлади, деган савол ҳам қизиқтиради. Бугунги кунда газ ҳисоблагични қиёслашдан ўтказишга бор-йўғи 5 минг сўм, сув ҳисоблагичга эса 6 минг сўм пул тўланса кифоя. Ҳисоблагич атиги уч кун муддат ичида стандартдан ўтказиб берилади. Аҳоли тўрт йилда, корхона ва ташкилотлар эса икки йилда бир марта ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиши шарт. Қолаверса, газ, сув, электр корхонаси истеъмолчини стандарт муддати тугашидан бир ой олдин огоҳлантириши керак. Ушбу масала билан боғлиқ саволлар туғилса, «Ўзстандарт» агентлигининг ­150-23-00, Ўзбекистон миллий метрология институтининг 150-26-23 рақамли ишонч телефонига бемалол қўнғироқ қилиш мумкин.

— Юртимизда ҳам ҳисоблагичлар ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжудми?

— Ҳозирда Тошкент шаҳрида электрон ҳисоблагичлар тайёрлайдиган учта корхона фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган битта, сув ҳисоблагичлар тайёрланадиган корхоналар ҳам фаолият юрит­япти. Келажакда уларнинг сони кўпайтирилади, албатта. Бозорларимизда сотувчилар фойдаланадиган кичик ва катта ҳажмдаги тарозилар ҳам ўзимизда тайёрлан­япти. Барча турдаги маҳсулотлар жаҳон андозаларига мос.

«Оила даврасида» мухбири

Улуғбек ЖУМАЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар