Экология      Бош саҳифа

«Workly»НИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

Мирзо Улуғбек инновацион маркази нима билан шуғулланмоқда?

Бугун инновацион технологиялар яратаётган, замонавий дастурлар ишлаб чиқиш билан шуғулланувчилар учун имкониятлар тобора кенгаймоқда. Юртимизда ҳам бу каби лойиҳаларни ишлаб чиқиш, аҳолига тақдим этиш, керак бўлса, хорижга экспорт қилиш муаммо эмас. Мазкур жараёнда улар барча турдаги солиқлардан ҳам озод. Бунинг учун Мирзо Улуғбек инновацион маркази резиденти бўлиш кифоя.

«Workly»НИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

Ушбу марказ Президентимизнинг 2017 йил 30 июндаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида иш бошлади. Табиийки, кўпчиликни унинг фаолияти, қисқа вақт ичида амалга оширган ишлари қизиқтиради.

— Марказимиз ўз фаолиятини яқинда бошлаган бўлишига қарамай, шу кунгача резидентликка 68 та компаниядан ариза келиб тушди, — дейди Мирзо Улуғбек инновацион марказ директори Хуршид ­Султонов. — Айни пайтда уларнинг 28 тасига резидентлик мақоми берилди. Шу тариқа, улар бир қанча имтиёзларга эга бўлди. Жумладан, инновация маркази резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек, ягона ижтимоий тўловни тўлашдан, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари), ўзи ишлаб чиқарадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод этилган.

Албатта, резидентларга берилаётган имкониятлар ҳавас қилгудек. Шу боис марказга мурожаат қилаётган IT компаниялар сони ошмоқда. Фақат мурожаат жараёнида бир нечта шартлар мавжуд. Биринчидан, мурожаат қилаётган компания фаолияти бир нечта йўналишда бўлиши керак. Бу — дастур яратиш, компьютер хизматларини кўрсатиш ва веб-порталлар йўналишидир. Иккинчидан, компания ўзининг жорий йилдаги молиявий ҳолати ва кейинги уч йиллик бизнес режасини тақдим этиши лозим. Энг муҳими, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатни топшириши зарур.

Аризалар онлайн тарзда ёки электрон манзилга юборилиши мумкин. Бу, ўз навбатида, чекка-чекка туманларда фаолият юритувчи ташкилотларнинг ҳам резидент бўла олишига имкон беради.

Жаҳон бозорига чиққан дастур

Мирзо Улуғбек инновацион марказининг илк резидентларидан бири — DataSite компанияси ҳисобланади. 2005 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ушбу компанияда интернет сайтлари яратилиб, мобиль дастурлар ишлаб келинмоқда. Айни пайтда DataSite ишлаб чиққан дастурларни чет эл компаниялари ҳам сотиб олмоқда. Ана шундай дастурлардан бири — WING бўлиб, уни Amazon компанияси харид қилган.

— Компаниямизнинг WING дастури халқаро бозорда муваффақиятли иш бошлади, — дейди DataSite компанияси ходими (WING дизайнери) Азизбек Бектурдиев. — Бу дастур компаниялар ва сотувчиларни онлайн тарзда умумлаштирувчи бозор вазифасини бажаради. Бошқа дастурлардан фарқли ва устун жиҳати шунда. Шунингдек, Financial IT лойиҳаси бугунги кунда Британияда ишлатилаётгани ҳам бизнинг ютуғимиз. Буларнинг бари ўзбек дастурчиларининг дунё бозоридаги рейтингини оширишга хизмат қилади.

 Ҳозирда яна қатор дастурлар устида иш олиб бораётган компания Мирзо Улуғбек инновацион марказининг резиденти бўлиш орқали катта-катта лойиҳаларни амалга ошириш, ходимларнинг амалий кўникмасини бойитиш ва ишлаган лойиҳалари орқали дунё бозорига чиқиш имконига эга бўлди.

«My taxi» иловаси

Бу ҳақда кўпчилик эшитган бўлса керак. Такси чақиришда жуда қўл келадиган мазкур илова ёрдамида ҳар бир мижоз ўзи турган жойи ёки уйига диспетчер кўмагисиз буни амалга ошириши мумкин. Яна бир афзаллиги, мижоз буюртмаси асосида келаётган такси ҳайдовчиси, машина ранги, русуми ва бошқа маълумотни олдиндан билади. Бу унинг хавфсизлигини таъминлайди.

Хуллас, буюртма қилинган машина 7-8 дақиқада мижоз ёнига етиб боради. «NewMax» компанияси ишлаб чиққан илова бугун бошқалардан тезлиги ва нархининг арзонлиги билан етакчилик қилмоқда. Бу компания ҳам Мирзо Улуғбек инновацион марказининг резидентлари қаторидан жой олган. Ўз фаолиятини 2006 йилда бошлаган мазкур компания айни пайтда бир қанча лойиҳалари билан нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам ўз истеъмолчиларига эга.

— Бизнинг асосий лойиҳаларимиз бу — «Maxtrack» автомобиллар кузатув тизими, «Workly» ишчиларни назорат қилиш тизими, «My taxi» такси чақириш иловаси ҳамда шу йили ишга туширилган «My taxi express» ресторанлардан таом етказиб бериш тизимидир, — дейди «NewMax» компанияси таъсисчиларидан бири Акмал Файзиев. — Улар орасида жаҳон бозорига чиққан дастур Workly бўлиб, ҳозир дунёнинг кўплаб давлатларида ишлатилмоқда. Дастур ишчиларнинг офисга келиб-кетиш вақтини автоматик тарзда кузатиш, ҳисоблаш имконини беради. Назорат қилиш автоматлаштирилиши боис инсон иштироки шарт эмас. Workly тизимини алдаб бўлмайди. Яна бир гап. Бу дастурни ишлатишни истаган компания уни онлайн тарзда сотиб олиши мумкин.

Ҳа, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан очилган ­Мирзо Улуғбек инновацион маркази шак-шубҳасиз, ахборот-коммуникация технологиялари экспортини кўпайтириб, маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишни рағбатлантиради, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаб, ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиб, юртимизда қўллашга хизмат қилади.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экологик маданият –  табиатга  муносабатимизни

Экологик маданият – табиатга муносабатимизни

🕔08:59, 08.09.2025 ✔15

Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган давр­да аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқароларда экологик онгни шакллантириш бўйича муҳим стратегик ҳужжат сифатида миллий сиёсатимизнинг янги босқичини бошлаб берди.

Батафсил
Магнит  бўронлари:  чиндан ҳам инсон саломатлигига кўринмас таҳдидми?

Магнит бўронлари: чиндан ҳам инсон саломатлигига кўринмас таҳдидми?

🕔08:56, 08.09.2025 ✔17

Сўнгги йилларда инсон саломатлигига таъсир этувчи ташқи омиллар қаторида магнит бўронлари тобора кўпроқ тилга олина бошлади. Илгари фақат астрономик тадқиқотларда учрайдиган бу тушунча, энди деярли ҳар бир инсоннинг кундалик сўзлашувида мавжуд. Аслида магнит бўронлари қандай пайдо бўлади ва инсонлар саломатлигига қандай таъсир кўрсатади? Магнит бўронлари таъсиридан кимлар кўпроқ зарар кўради?

Батафсил
Конимехдаги амалий ҳаракатлар  эзгу мақсадларга  хизмат қилмоқда

Конимехдаги амалий ҳаракатлар эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда

🕔17:35, 29.08.2025 ✔37

Аҳолининг экологик дунёқараши, ресурслардан оқилона фойдаланиш маданияти юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган устувор йўналишлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар