Эртага бунинг оқибати аянчли бўлишини биласизми?
Қўшнимизнинг хонадонига янги меҳмон келди. Иброҳим укали бўлди. Бироқ шу кундан бошлаб Иброҳим ҳар куни йиғлайди. Балки ҳали икки ёшга ҳам тўлмагани учун онасининг аввалги эътибори ва меҳрини кутаётгандир...
Уйига янги чақалоқ келган хонадонларнинг кўпида шундай ҳолат юзага келади, десак, янглиш бўлмайди. Оиланинг янги аъзоси акаси ёки опасининг ғашланишига, йиғиcи кўпайишига сабаб бўлади. Катта фарзанднинг ҳали эркалик даври тугамасдан бу шоҳсупадан тушиб қолиши унга алам қилмайди, дейсизми? Бунга ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабабдир балки? Гўдак уч ёшгача ҳамма нарсани фақат ўзиники деб билади. Унда «мен» тушунчаси жуда яхши ривожланган бўлади. Уч ёшдан сўнг эса у атрофга бошқача назар ташлаб, ҳаётга ўзини мослаштириб боради. Бироқ катталар буни инобатга олмайди.
— Ҳамманинг эътибори укаси ёки синглисига қаратилганини ҳис қилган боланинг психологиясида катта ўзгаришлар бўлади, — дейди «Ёшлар ишонч маркази» маслаҳатчи психологи Дилдора АКРОМОВА. — У энди бўлинаётган меҳрни ўзига жалб қилиш учун ҳар хил қилиқларни ўйлаб топа бошлайди. Баъзан мен энди уларга керак эмасман, деб хавфли нарсалардан ҳам тап тортмаслиги мумкин. Буларнинг барчаси ўзи истаганидек меҳрнинг, унга ажратилган вақтнинг йўқлигидан келиб чиқади. Шундай маҳалда атрофдагиларнинг ва айниқса, она эътиборининг аҳамияти катта.
Ҳомила пайдо бўлган кундан бошлаб онанинг масъулияти ортади. У икки фарзандга тенг муносабатда бўлишни мана шу даврдан бошлаши керак. «Бир ўзинг зерикиб кетмадингми, сенга ука олиб келиб берсам, дўст бўласизлар, бирга ўйнайсизлар», деб уни укали бўлишга қизиқтириш керак.
Баъзи болалар айнан овқатланиш пайтида хархаша қилади. Бу онанинг укасини овқатлантираётганидан ғашланиш оқибати. Сабабсиз йиғлаган болага ҳеч қачон қаттиқ гапириш керак эмас. «Уканг ҳали кичкина, у ҳали юролмайди, овқатини ҳам ўзи ичолмайди. Сен эса катта, полвон боласан. Овқатингни ўзинг ича оласан», деб унга ётиғи билан тушунтириш керак.
Баъзи оналар боланинг инжиқликларини кўтара олмай, унга кўпол муносабатда бўлади. Бу унга акс таъсир қилади ва қизғаниш баттар авж олади. Болада укасига нисбатан меҳр уйғота олиш лозим. Уларни бир-бирига меҳрибон қилиб тарбиялаш керак. Кичик фарзанд туғилганда каттасини четлаштириб қўйиш унинг келажагига ҳам таъсир этиши мумкин. Шунинг учун онадан кўпроқ эътиборли бўлиш талаб этилади.
Озода ВАЛИЕВА
Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий масала
🕔15:13, 23.07.2026
✔5
Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.
Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови
🕔15:10, 23.07.2026
✔5
«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.
Батафсил
Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам
🕔15:07, 23.07.2026
✔3
Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.
Батафсил