Саломатлик      Бош саҳифа

ЧАРЧОҚНИ ОЛИБ, ЁШАРТИРАДИ

Бодрингли ниқоблар турли тери учун бирдек самарали ҳисобланади. Бошқа сабзавотлардан фарқли равишда бодрингни жуда нозик ҳисобланган кўз атрофи терисига ҳам қўллаш мумкин. У кўздаги чарчоқ ва қовоқдаги шишларни бартараф этишга ёрдам беради.

ЧАРЧОҚНИ ОЛИБ, ЁШАРТИРАДИ

1-ниқоб:

Ниқоб тайёрлашдан олдин бодринг совитгичда сақланган бўлиши лозим. Уни юпқа паррак шаклида тўғраб, қовоқларга 15 дақиқага қўйилади. Бодринг бўлаклари олиб ташлангач, қовоқдаги шишлар анча камайиб, терининг ранги янада ёрқинлашади. 

2-ниқоб:

Бир дона кичик бодрингни қирғичдан ўтказиб, устига бир неча томчи лимон суви солинади. Бу аралашмани маълум муддат совитгичда сақлаш зарур. Тайёр бўлган ниқоб пахта ёрдамида кўз тагига суртилади.

3-ниқоб:

Бодринг ва петрушка аралашмаси ҳам кўз атрофи териси учун жуда самарали таъсирга эга. У терини ёшартиради. Бунинг учун майда тўғралган петрушка ярим соат қайнаган сувга солиб қўйилади. 50 грамм ивитилган петрушкага шунча миқдорда қирғичдан чиқарилган бодринг қўшилади. Тайёр бўлган аралашма юзнинг барча қисмига бир текисда суртиб чиқилади.  

4-ниқоб:

 Майда қирғичдан ўтказилган бодринг, тенг миқдордаги сули ёрмаси ва янги қатиқ билан бир хил қуюқ масса ҳосил бўлгунча аралаштирилиб, юзга бир текис суртилади. Бу ниқоб теридаги ажинларни камайтириб, ўзгача ёрқинлик бағишлайди.  

Эслатма: барча ниқоблар 15-20 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювиб ташланади. 

Зиёда НИШОНХЎЖАЕВА

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар