Саломатлик      Бош саҳифа

ДАВОСИ  ДАВОМИЙ  ВА МАШАҚҚАТЛИ

Терининг замбуруғли касалликлари, асосан, тери ва шиллиқ қаватларда зараркунандалик қиладиган замбуруғлар қўзғатадиган хасталикдир.

Касаллик манбаи одам ёки ҳайвон ҳисобланиб, тарқаш манбаига кўра:

 фақат одамдан юқадиган;

 ҳайвон ёки одамдан юқадиган;

 фақат ҳайвондан юқадиган турлари мавжуд.

Замбуруғли касалликлар ривожланишига сабаб бўлувчи ички ва ташқи омиллар мавжуд.

Ички омиллар:

 ёндош касалликлар;

 эндокрин касалликлар;

 терида қон айланишининг бузилиши;

 витамин танқислиги;

 узоқ муддатли ва асоссиз антибиотик ёки гормонлар билан даволаниш.

Ташқи омиллар:

 қўзғатувчининг кучлилиги;

 тери бутунлигининг бузилиши (тор оёқ кийим, терлатадиган синтетик оёқ кийимлар);

 ташқи муҳитнинг юқори ҳарорати.

Тери бутунлигининг бузилиши, иммун тизимининг сустлашиши, ортиқча вазн, кўп терлаш, тери қуруқлиги каби омиллар бу касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Турлари ва белгилари

Кератомикозлар — ранг-баранг темиратки. Бу касаллик, асосан, спортчилар ва ўсмирлар орасида кўп учрайди. Умумий спорт анжомларидан фойдаланиш орқали юқиб, терида ранг-баранг, усти кепакланувчи доғлар пайдо бўлиши билан кечади. Баъзан қичишиш билан намоён бўлади.

Дерматофитлар — бу терининг ҳамма қаватини ва тери ҳосилаларини ўз ичига қамраб олади. Касаллик хасталанган одам ёки ҳайвондан юқиб, терида ҳалқасимон тошмалар пайдо бўлади. Соч тўкилишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг бу тури ўта юқумли ҳисобланади.

Кандидозли замбуруғли касаллик — тери ва шиллиқ қаватларни зарарлаб, касалликнинг асосий келиб чиқиш омилларига антибиотиклар билан давомий даволаш, қандли диабет, иммун танқислиги ва қарилик киради. Касаллик, асосан, тери бурмаларида ва шиллиқ қаватларда оқиш караш билан намоён бўлади.

Чуқур замбуруғли касалликлар  — териости тўқималари ва ички аъзоларни зарарлайди. Касалликнинг бу тури, асосан, чуқур кесувчи ёки санчувчи жароҳатлар сабабли юқади.

Даво усуллари

Замбуруғли касалликларни даволаш мумкин, фақат у давомий ва машаққатлидир. Даволаш ишлари фақатгина шифокор назорати остида бўлиши лозим. Бунда даво қилибгина эмас, балки касалликка олиб келувчи омиллар ва манбаларни йўқотиш зарур.

Олдини олиш

Хасталикнинг олдини олишда, аввало, шахсий гигиена буюмлари (сочиқ, тиш чўткаси, тароқ)дан фақат ўзиникини ишлатиш мақсадга мувофиқ. Айниқса, жамоат жойлари, сауна ва бассейнларда бунга эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Бассейн, спорт залларга киришда ва чиқаётганда, албатта, душ қабул қилиш лозим. Оёқ тирноқларининг терига ўсиб киришининг олдини олиш, тор ва синтетик оёқ кийим киймаслик, антибиотик воситалар қабул қилишда замбуруғнинг олдини олувчи даво чораларини кўриш тавсия этилади.

Суҳроб ҲАМРОҚУЛОВ,

Республика тери-таносил клиник шифохонаси шифокори




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар