Саломатлик      Бош саҳифа

ЧЕКИШНИ ТАШЛАШ ОСОН

Чекиш зарарли одат эканини ҳамма билади. Лекин одамларни тамаки тутатишга ундайдиган сабаб нима?

ЧЕКИШНИ ТАШЛАШ ОСОН

Бу саволга турлича жавоб бериш мумин: кимдир шу орқали ўз умрини қисқартираётганига ишонгиси келмайди. Бошқа эса зиёнидан хабардор бўла туриб ҳам бу иллатдан қутула олмайди. Хуллас, сабаблар бисёр.    

Айни пайтда чекишни ташлаш усуллари кўп. Фақат чекувчи унинг мосини танлаши керак, холос. Бугун тиббиёт бу борада ҳар хил дори-дармон ва воситаларни таклиф этмоқда. Аммо агар сиз ортиқча пул ва вақтингизни тежай десангиз, у ҳолда халқ табобатига мурожаат этишингиз мумкин.

Халқ табобати асосида чекишга барҳам бериш учун бир нечта усуллардан фойдаланилади. Булар — чайнашга мўлжалланган воситалар, тамаки ўрнига ўсимлик ҳамда чекиш истагини қайтарадиган турли дамлама ва дориворлар.

Дамлама

— қариқиз барги ва картошка сокидан 5 чойқошиқ олиб, икки ҳафта мобайнида дамламани ҳар куни ухлашдан аввал ичиш керак;  

— бир ошқошиқ эквалипт (йил бўйи яшил турадиган дарахт) баргини икки стакан сувга (қайнаган, албатта) солинг. Дамлама камида икки соат турсин. Шундан сўнг, уни сузгичдан ўтказиб, бир ошқошиқ глицерин ва асал қўшинг. Тайёр бўлган ичимликни кунига тўрт маҳал (ҳар сафар стакандаги дамламанинг чорак қисмини) ичинг.

Чайнашга

— чекишдан олдин шумурт новдасини чайнанг. Бироздан кейин сиз чекишдан умуман жирканасиз. Шунингдек, мевали дарахтларнинг смоласини ҳам чайнаш мумкин. У тишларни тозалаб, мустаҳкамлайди.   

— тамакининг ўрнини босадиган ўтлар ҳам айни муддао. Уларга тошчўп, қизилпойча, зуптурум, ялпиз, бўйимодарон, қирқбўғин ва марвак (мармарак) киради.   

Оғизни чайишга эритмалар

— содали: бир ошқошиқ ош содасига 200 грамм сув;

— ялпизли: икки чойқошиқ ялпиз бир чойқошиқ майдаланган игир (қиёқсимон ўсимлик) илдизига аралаштирилади ва бир соат давомида дамланади. Сўнг сузгичдан ўтказилиб, оғиз чайилади.

Ушбу усуллар ёрдам бериши учун инсондан, энг аввало, ирода ва мақсад сари интилиш талаб этилади. Йўқса, бари чиппакка чиқиши ҳеч гап эмас.

Юлдуз РАҲМАТОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар