Саломатлик      Бош саҳифа

ОҒЗИНГИЗДА ҲАР ХИЛ ТАЪМ СЕЗАСИЗМИ?

Соғлом одам бирор нарса истеъмол қилгандагина тили ва оғиз бўшлиғида муайян таъм сезади. Аммо айримлар ўз-ўзидан шўр, ширин, нордон мазани сезиши мумкин.

ОҒЗИНГИЗДА ҲАР ХИЛ ТАЪМ СЕЗАСИЗМИ?

— Таъм билан боғлиқ бу ҳолат одатда, моддалар алмашинувининг бузилиши, гастроэнтерологик ва стоматологик касалликлардан бўлиб, хасталик турини таъмга қараб фарқлаш мумкин, — дейди олий тоифали терапевт Барно ­ТОШМУРОДОВА. — Масалан, оғизда аччиқ таъм сезиш асосан ўт (сафро) қопи касалликлари (масалан, холецистит) ва ўт йўли хасталикларидан дарак бўлиши мумкин. Аччиқ таъмнинг пайдо бўлиши қуйидагича кечади: ичакларга тушган сафро ошқозонга, сўнг қизилўнгачга чиқади. Шу йўл билан сафронинг аччиқ таъми оғизгача етиб келади. Унинг яна бир сабаби — ошқозон ва ичакларнинг тўлқинсимон ҳаракатланиш механизми бузилиши. Бундан ташқари, таъм жигар касалликларидан огоҳлантираётган бўлиши ҳам мумкин. Баъзан аччиқ маза таом таркибидан бўлиб, бир неча кундан сўнг ўтиб кетади. Масалан, ўт ҳайдаш хусусияти юқори маҳсулотлардан кейин вақтинча шундай ҳолат кузатилиши табиий.

Ширин таъм

Оғизда сабабсиз ширин таъмнинг пайдо бўлиши организмда углевод алмашинувининг бузилганидан дарак. Бу ҳолат қандли диабет касаллигининг бир белгиси ҳам. Агар ширин таъм тез-тез чанқаш билан бирга кузатилса, эндокринолог қабулига бориб, қондаги қанд миқдорини текширтириш керак.

Қанд миқдори меъёрида бўлса, гастроэнтеролог текширувидан ўтиш лозим. Чунки ширин таъм ошқозон-ичак фаолияти бузилишидан ҳам бўлиши мумкин. Агар таъм чучмал-ширин бўлса, газдан заҳарланиш ёки стоматологик касаллик ривожланаётган бўлади.

Шўр таъм

Сўлак безлари ёки буйрак касалликларида шўр таъм пайдо бўлади. Гайморит, синусит каби бурун-ҳалқум касалликларида ажраладиган шилимшиқ ҳам оғизда шўр таъм пайдо қилади. Баъзи дори воситаларининг сўлак безларига таъсири, кофеинли ёки алкоголли маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш оғиз бўшлиғида вақтинча шўр таъм сезилишига олиб келади. 

Нордон таъм

У одатда, стоматологик касаллик аломатидир. Ошқозон-ичак касалликларида ҳам бу ҳолат кузатилиши мумкин. Масалан, гастритда ошқозон кислотаси юқорига кўтарилиб, қизилўнгач орқали оғизгача келади, оқибатда бемор сабабсиз нордон таъмни ҳис қилади. Агар нордон таъм жиғилдон қайнаши, кекириш, ошқозонда оғриқ, кўнгил айниши билан кечса, ҳақиқатан ҳам ошқозон кислотаси кўпайганидан дарак беради.

Сероводород таъми

Намиққан, зах таъмига ўхшаш бу маза ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак ярасидан огоҳлантиради. Шунингдек, ичаклар микрофлорасининг бузилиши, жиғилдон қайнаши, бетартиб овқатланиш оқибатида ҳам сероводород таъми пайдо бўлади. Агар тишлари­нгизга пломба ёки металл тиш қопламаси қўйилган бўлса, зах таъм уларни алмаштириш вақти етганини англатади.

Гўзал КАМАЛОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 04-Июн  
23 21 20 19 18 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар