Саломатлик      Бош саҳифа

Жигарни даволайди

Олтин куз туҳфаларидан бири ҳисобланмиш беҳи мевасининг шифобахшлиги  қадим-қадимдан маълум. Ундаги пектин, фруктоза, глюкоза, калий тузлари, темир, кальций, фосфор ва мис каби моддалар кўп касалликларга даво бўлади.

Жигарни даволайди

Абу Али ибн Сино ўз асарларида ошқозон-меъда фаолияти бузилганда беҳи шарбатини асал ва сирка билан аралаштириб истеъмол қилиш «ошқозонни қувватлантириш» ва «заиф жигар»ни даволашда наф беришини ёзган. Шунингдек, беҳи асабни тинчлантириб, стресснинг олдини олади, тетиклаштиради. Дамламаси грипп, шамоллаш ва йўтал, камқонлик, юрак хасталикларида энг яхши восита. Томоқ оғриғини қолдириш, балғам кўчиришда беқиёс.

 Беҳи уруғи қайнатилган сув билан ангина безовта қилганда томоқни, кўз оғриғида кўзларни чайиш мумкин. Бронхиал астмада баргини қайнатиб ичиш наф беради. Беҳи барги ёки уруғи билан қайнатилган сувда сочларни чайиш қазғоқланишдан халос этади.

Беҳидан тайёрланган озиқлантирувчи ниқоблар терини витаминларга тўйинтириб, совуқ кунларда терининг қуруқшаб қолишининг олдини олади. Беҳи бўлаги билан ажинлар ишқаланса, таранглашади ва юз териси тиниқлашади. Уруғи ва баргларидан дамланган чой буйрак касалликларида пешоб ҳайдовчи воситадир.

Дурдона САФАРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар