Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилКўз атрофи териси жуда нозик ҳисобланиб, алоҳида эътибор ва парвариш талаб этади. Унда пайдо бўлган илк ажинларни турли ниқоблар ва машқлар билан бартараф этиш, чуқурлашиб кетишининг олдини олиш мумкин. Єуйида сизга уй шароитида тайёрлаш мумкин бўлган ниқобларнинг айримларини тавсия этамиз.
Алоэ шарбатидан тайёрланадиган ниқоб ажинларга қарши самарали таъсир кўрсатади. Алоэ шарбатини хоҳлаган ўсимлик (зайтун, канакунжут, бодом) ёғи билан қўшиб, кўз атрофига оҳиста суртилади. 15-20 дақиқадан кейин илиқ сувда ювилади.
Кўз атрофидаги ажинларни эфир мойлари яхши юмшатади. Хоҳлаган эфир (шафтоли, бодом ва ўрик) мойини оз миқдорда кўз атрофига суртишнинг самараси жуда тез билинади.
Е витаминининг ёғли эритмасини бирор ўсимлик ёғига аралаштириб, пахта билан кўз атрофига суртилади. 20-30 дақиқадан сўнг салфетка билан авайлаб артилади.
Қирғичнинг майда тишидан ўтказилган картошкага озгина сут ёки қаймоқ қўшилади. Аралашмани юзга суртиб, 20 дақиқадан сўнг ювиш зарур.
1 чойқошиқ асалга озгина буғдой уни ва тухум оқи қўшилади. Ниқоб 30 дақиқача ушлаб турилгач, илиқ сувда секин-асталик билан ювилади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил