ёхуд тарбиядаги кичик хато оилани таназзулга етаклаши мумкин
Ҳаётимиздаги ҳамма нарса бир-бирига узвий боғлиқ. Бири-бирини тўлдиради, бири-бирини тақозо этади. Айниқса, оилавий турмушда уларга яхлит деб қарамаслик катта муаммоларга олиб келиши мумкин.
Болалигимда оиламиз унча тўкис бўлмаган. Отам оддий ўқитувчи эди. Онам — уй бекаси. Ҳозир ўйлаб кўрсам, етти-саккиз фарзандни едириб-ичириб, кийинтириб, мактабга чиқариб, вояга етказишнинг ўзи бўлмаган экан. Уйимизда ҳамма нарса тўкин-сочин бўлмаса ҳам онам борини тежаб-тергаб ишлатган, камимизни кўпга етказган экан.
Бугун телевизорда овқат пишириб кўрсатиш расм бўлди. Қайси каналга олманг, бирон машҳур киши бир тансиқ таомни тайёрлаётган бўлади. Шуни кўриб ўтириб, ўйлаб қоламан: ўзи бу киши овқат тайёрлашни биладими? Умрида бирон марта ошхонага кириб, оиласи учун таом тайёрлаб берганмикан? У ишлатаётган масаллиқларни-ку гапирмасаям бўлади: бир лаган ошга бир кило гўшт. Бизнинг аёлларимиз бир кило гўштни қанчагача етказишини булар билармикан? Агар битта овқатга шунча масаллиқ ишлатиш имкони бўлса, унда бировдан овқат пиширишни ўрганишга ҳожат қолармикан? Масаланинг бу ёғиям бор...
Тағин тарбия, одоб-ахлоқ муҳокамаси бўлса ҳам экранда тўрт-беш отарчи чиқиб олиб, бошқаларга ақл ўргата бошлайди. Бу халққа манзур бўлармикан? Ахир, уларнинг шахсий ҳаёти, турмуш тарзи, атрофдагиларга муносабати, ички дунёси, маънавияти ҳаммага кундай аён-ку!
Шуларни ўйлаб, ҳайрон қоламан...
Аслида тор доираларда уч-тўрт чиқиш қилиш билан ахлоқни ўнглаб бўлмайди. Бу ҳар бир оилада доимий қилиниши зарур бўлган вазифа. Лекин минг афсуски, айрим ота-оналарнинг ўзлари ҳали тарбияга муҳтож. Шундай бўла туриб, бошқаларга тарбия борасида ақл ўргатиш, маслаҳат беришга уларнинг маънавий ҳаққи борми? Буни чуқур мулоҳаза қилиб кўриш керак.
Баъзи ота-оналар мол-дунёни фарзанд тарбиясидан анча устун билиб, бор диққат-эътиборини пул топишга қаратяпти. Оқибатда, фарзандлар қаровсиз қолиб кетмоқда. Бунинг устига, оилаларда қўйди-чиқдилар, ажримлар ҳам кўп. Булар, айниқса, энг яхши, қулай шароитда яшаётган хонадонларда кузатиляпти. Бунинг ҳаммаси тўқликка шўхликдан бошқа нарса эмас.
Қайси оилада эркакнинг гапи гап бўлмас экан, бундай оиладан яхшилик чиқиши қийин. Эркак рўзғорнинг ҳамма юкини аёл зиммасига юклаб, оила тизгинини хотиннинг қўлига бериб қўйишининг оқибати яхшиликка олиб келмайди. Тўй-маърака каби маросимлар фақат аёлнинг гапи билан ўтказилиши нафақат оилага, балки бошқаларга ҳам кўп зарар келтириши мумкинлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Аёл эркакнинг раъйига қарамаса, айтган йўлига юрмаса, оила ҳам, фарзандлар ҳам жабр кўради.
Кўча-кўйда ахлоқсиз болаларни кўрсак, ўзимизча уларни айблаймиз. Лекин бу муаммонинг туб илдизигача етиб борсак, улар оиладаги парваришдан, ота-она тарбиясидан мосуво қолганини кўрамиз. Онасини кўриб, қизини ол, деган гап беҳуда айтилмаган. Онанинг тарбияга эътиборсизлиги, айниқса, қиз бола учун қимматга тушади. Отанинг бундай камчилиги эса ўғил болани бир умр безори бўлиб яшашга маҳкум этиши мумкин. Ҳар бир инсоннинг бир оғиз гап-сўзи, муомаласи, ўзини тутиши унинг оиласидаги тарбия қандай бўлганини, бунга ота-она қанчалик эътибор берганини яққол кўрсатиб беради. Шунинг учун ҳам фарзанд — ота-онанинг кўзгуси, дейишган. Ота-она ўзини юқори тутиб, давраларда керилиб, сўзамоллик қилиб ўтиргани билан унинг асл баҳоси фарзандлари тарбиясида кўринади.
Бугун айрим кишиларимизда шукроналик йўқолиб боряпти. Ота-боболаримиз, момо-бувиларимизга ўхшаб, борига қаноат қилиб яшаш баъзиларнинг кундалик турмуш таомилидан узоқлашяпти. Бу оила борасидаги ҳамма ишлардан путур кетишига олиб келади. Бир оиланинг таназзулга юз тутиши эса фожиадир.
Ҳошимжон АБДУВАҲОБОВ,
Бухоро вилояти
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔234
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил