ҚАНОТЛАРИНИ КЕСМАНГ!
Болаларнинг тўполончилиги ҳар бир хонадонда кундалик муаммо бўлса, ажаб эмас. Жажжи фарзандларнинг янги кийимларни бир зумда кир қилиб ташлаши, ораста уйни бирпасда урушдан кейинги бедапоядай қилиб ташлаши, айниқса, оила бекаларининг хунобини ошириши аниқ. Бундай пайтда ота-она ва катталар қандай йўл тутиши энг мақбул саналади? Бу ҳақда Адҳам Шарқовийнинг қуйидаги мулоҳазалари биз учун ҳам албатта ўринли.






