Беғубор болалик      Бош саҳифа

ҚАНОТЛАРИНИ КЕСМАНГ!

Болаларнинг тўполончилиги ҳар бир хонадонда кундалик муаммо бўлса, ажаб эмас. Жажжи фарзандларнинг янги кийимларни бир зумда кир қилиб ташлаши, ораста уйни бирпасда урушдан кейинги бедапоядай қилиб ташлаши, айниқса, оила бекаларининг хунобини ошириши аниқ. Бундай пайтда ота-она ва катталар қандай йўл тутиши энг мақбул саналади? Бу ҳақда Адҳам Шарқовийнинг қуйидаги мулоҳазалари биз учун ҳам албатта ўринли.
 

ҚАНОТЛАРИНИ КЕСМАНГ!

Тарбия бўйича тажрибага эга олимлар айтишадики, агар сенда ёш фарзандлар бўла туриб, уйинг доимо тартибли, чиройли ва тоза турса ҳамда ҳамма нарса тамоман ўз жойида турса, демак, сен ёмон ота экансан. Чунки болалар бўлатуриб доимий тартибдаги уй маҳрумликка, қаттиққўлликка ёмон бошқарувга далолат қилади. Доимий тартибли уйда болаларнинг болаликлари ўғирланяпти, хаёллари қамоққа тиқиляпти, руҳлар оёқости қилиняпти.
Мен уйда низом ва қонунлар бўлишига қарши эмасман. Яъни, қонун ва қоидалар ҳукмронлик қилмайдиган кичик жамиятлар ҳам ҳалокатга маҳкумдир! Аммо шуни унутмайликки, қонунлар бизга имконият бериши учундир, уни чеклаш учун эмас.
Менинг қарши бўлган жо­йим шуки, кўпгина ота-­оналар, айниқса оналар уй-рўзғор анжомларининг тартибига жуда ўч бўлишади. Аёлларнинг табиий хилқати эркакларникига қараганда тартибга ўчроқ. Улар наздида уй жиҳозлари алоҳида эъзозланадиган, ҳатто муқаддаслаштириладиган нарсадир. Аслида бу жиҳозларни ишлатиш ва манфаат олиш учун сотиб оламиз, муқаддаслаштириш учун эмас. Биз бу тўғрида мўътадил бўлмоғимиз лозим.
Боланинг ўйинга бўлган эҳтиёжи худди дарахтнинг сувга бўлган эҳтиёжига ўхшайди. Ўйин бола учун шунчаки вақт ўтказиш эмас. У ўзни шакллантириш ва оламни кашф қилишдир.
Яқинда қизчам шамоллаб хасталаниб қолди. Мен қизчамнинг қўғирчоғини қучоғига олиб шундай деяётганини эшитдим:
«Азизим! Сен бемор бўлсанг қорнинг оғрийди, қайт қилгинг келади, аммо қила олмайсан. Совуқдан титрайсан, сени қучоқларига олиш­ларини истайсан!».
У шундай деб қўғирчоғини қучоғига олди.
Фарзандларимиз курси, стол, гулли вазаларимиз, суратлар ва жойнамозларимиздан муҳимроқдир. Уйнинг кир бўлиши нимани билдиради? Рангли қаламларнинг сочилиб ётиши, варақларнинг тартибсиз ётиши нимани англатади?! Фарзандларни уйдаги ҳамма нарсага қўл теккизишдан маҳрум қилишнинг ўрнига улар билан шартнома тузайлик. Улар ўйнаб, ёзиб, чизиб бўлганларидан сўнг нарсаларни йиғиштириб жой-жойига қўйишсин. Ўзлари ёйган нарсаларни саранжомлашни ўрганишсин.
Аслида, сочилиб ётган қалам ва варақлар фарзанд­ларимиз гўдаклик чоғини яшаётганини англатади.
Болалар бўлмаган уй чиройли бўлса-да файзсиздир. Фарзанди йўқлар уйни ағдар-тўнтар қилиб юборса-да фарзандлари бўлишини орзу қилишади. Фарзанди йўқ аёл ҳар соатда битта идиш синдирса-да, кийимларини ҳар дақиқада кир қилса-да боласи бўлишини орзу қилади.
Уларга қонунларни ўргатинг. Уларни тартибга ўргатинг. Аммо уларнинг қанотини кесманг, учаверишсин!




Ўхшаш мақолалар

ҚАНОТЛАРИНИ КЕСМАНГ!

ҚАНОТЛАРИНИ КЕСМАНГ!

🕔15:52, 03.08.2020 ✔911

Болаларнинг тўполончилиги ҳар бир хонадонда кундалик муаммо бўлса, ажаб эмас. Жажжи фарзандларнинг янги кийимларни бир зумда кир қилиб ташлаши, ораста уйни бирпасда урушдан кейинги бедапоядай қилиб ташлаши, айниқса, оила бекаларининг хунобини ошириши аниқ. Бундай пайтда ота-она ва катталар қандай йўл тутиши энг мақбул саналади? Бу ҳақда Адҳам Шарқовийнинг қуйидаги мулоҳазалари биз учун ҳам албатта ўринли.
 

Батафсил
LESSON 181

LESSON 181

🕔10:24, 22.07.2016 ✔3600

WILD ANIMALS

(Yovvoyi hayvonlar)

Батафсил
LESSON 180

LESSON 180

🕔14:13, 14.07.2016 ✔2469

ADJECTIVE

(Sifat)

 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАНОТЛАРИНИ КЕСМАНГ!

    ҚАНОТЛАРИНИ КЕСМАНГ!

    Болаларнинг тўполончилиги ҳар бир хонадонда кундалик муаммо бўлса, ажаб эмас. Жажжи фарзандларнинг янги кийимларни бир зумда кир қилиб ташлаши, ораста уйни бирпасда урушдан кейинги бедапоядай қилиб ташлаши, айниқса, оила бекаларининг хунобини ошириши аниқ. Бундай пайтда ота-она ва катталар қандай йўл тутиши энг мақбул саналади? Бу ҳақда Адҳам Шарқовийнинг қуйидаги мулоҳазалари биз учун ҳам албатта ўринли.
     

    ✔ 911    🕔 15:52, 03.08.2020
  • LESSON 181

    LESSON 181

    WILD ANIMALS

    (Yovvoyi hayvonlar)

    ✔ 3600    🕔 10:24, 22.07.2016
  • LESSON 180

    LESSON 180

    ADJECTIVE

    (Sifat)

     

    ✔ 2469    🕔 14:13, 14.07.2016
  • LESSON 173

    LESSON 173

    (Egalik olmoshlari)

    Bugungi darsimizda egalik olmoshlariga doir mashqlar bajaramiz.

    ✔ 2316    🕔 18:29, 08.07.2016
  • LESSON 174

    LESSON 174

    MY FRIEND

    (Mening do‘stim)

    ✔ 2555    🕔 18:00, 08.07.2016
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар