Экология      Бош саҳифа

САНАТОРИЙЛАРДА КИМЛАР ДАМ ОЛАДИ?

Яқинда хориж мамлакатларидан бирида бўлган матбуот анжуманига бориб келган ҳамкасбимиз қизиқ бир маълумотни айтиб қолди: у ердаги санаторийларга касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашларнинг имтиёзли дам олиши учун бор-йўғи беш фоиз ўрин ажратилар экан. Бизда эса, бу кўрсаткич нақд эллик фоизни ташкил этади.

САНАТОРИЙЛАРДА КИМЛАР ДАМ ОЛАДИ?

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ўтказган матбуот анжумани айнан мана шу масала — юртимизда меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда соғломлаштириш ишларининг сифати ҳамда самарадорлигини оширишга бағишланди.

— Бугунги кунда федерация тизимида 17 та санаторий ва 2 та дам олиш уйи фаолият кўрсатмоқда, — дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр ­МАҲМАДАЛИЕВ. — Уларда дам олиб, даволаниш учун барча шароитлар яратилган. Ҳар йили ушбу санаторийларда ўртача 125 минг одам соғломлаштирилса, шундан эллик фоизга яқинини касаба уюшмалари томонидан имтиёзли йўлланма асосида дам олувчи меҳнаткашлар ташкил этади.

— Меҳнаткашларга санаторийларга йўлланма беришда адолат мезонларига амал қилиш қандай назорат этилади? Ҳамма ҳам бундай имкониятдан оқилона фойдаланяптими?

— Йўлланмалар ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасадаги бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан мазкур корхона ё ташкилотда ишловчи ходимдан тушган аризадан келиб чиққан ҳолда, навбатма-навбат ажратилади. Ҳар бир ташкилотда дам олишга йўлланма берилганлар рўйхати «Касаба уюшмаси бурчаги»да акс эттирилади. Федерация кенгаши назорат-тафтиш комиссияси касаба уюшмалари фаолиятини таҳлил этиб боради. Шу ўринда бир маълумот: касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга меҳнаткашлар учун имтиёзли йўлланмалар ажратиш муддати беш йилдан уч йилга қисқартирилган.

— Чекка ҳудудларда яшовчиларни соғломлаштиришга жалб этиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан қатор ижтимоий акциялар ўтказиш анъанага айланган. Хусусан, «Касаба уюшмалари — фахрийларга», «Касаба уюшмалари — хотин-қизларга», «Касаба уюшмалари — талабаларга», «Саховат ва Мурувват уйлари — касаба уюшмалари эътиборида» каби акциялар доирасида чекка ҳудудлардаги аҳоли вакилларини имтиёзли ва бепул йўлланмалар билан таъминлаш ҳамда соғломлаштиришга эришилмоқда. Масалан, 2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда қарийб 98 минг нафар киши соғломлаштирилди. Улардан 42 минг нафарга яқини имтиёзли, 13 минг 63 нафари бепул йўлланма асосида дам олиб, ўз саломатлигини мустаҳкамлади. Хусусан, кўп болали, кам таъминланган ҳамда республикамизнинг чекка ҳудудларида яшовчи оилалардан бўлган аёллардан 314 нафари, тиббиёт муассасалари ходимларидан 130 нафари, таълим муассасалари ходимларидан 137 нафари, ёш оила аъзоларидан 164 нафари бепул йўлланмалар билан соғломлаштирилди.

— Санаторийга дам олиш учун берилган йўлланмани ходим ўзининг қариндошига, масалан, ота-онасига беришга ҳақлими?

— Ҳа, албатта. Яқиндан бошлаб меҳнаткашларга худди шундай ҳуқуқ берилди. Касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан ажратилган йўлланмадан ходимнинг яқин қариндошлари, яъни отаси ёки онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзанди фойдаланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 1 дона йўлланма асосида фақат бир киши дам олиб, саломатлигини мустаҳкамлаши мумкин.

— Санаторийларда бепул ёки имтиёзли йўлланма асосида келганлар ва йўлланмани тўлиқ нархига олган дам олувчиларга бир хил хизмат кўрсатиладими?

— Ҳа, санаторийларда ҳар бир дам олувчига қандай йўлланма билан келганидан қатъи назар, бир хил хизмат кўрсатилади. Фақатгина «люкс» хоналар ва оддий хоналарнинг жиҳозланиши ўртасида фарқ бор, холос. Лекин ҳозирда оддий хоналар ҳам музлатгич, телевизор каби жиҳозлар билан таъминланмоқда.

— Касаба уюшмалари федерацияси тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш қандай йўлга қўйилган?

— «1092» ишонч телефонимиз куну тун ишлаб турибди. Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарининг виртуал қабулхонаси ҳамда федерация биносида «Фуқароларни қабул қилиш хонаси» ҳам иш олиб бормоқда.

— Меҳнаткашларни соғломлаштириш учун яна қандай имкониятлар яратилмоқда?

— Бу борада кўплаб ишлар амалга ошириляпти. Масалан, оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш мақсадида касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда янги йўналиш — фертиль ёшидаги аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ишлари йўлга қўйилди.

Меҳнаткашларнинг сиҳатгоҳларда дам олишга бўлган талаби йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу боис санаторийларда ўринлар сонини кўпайтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

«Оила даврасида» мухбири

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

🕔13:25, 20.07.2026 ✔34

Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Батафсил
Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

🕔13:22, 20.07.2026 ✔35

Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

🕔13:16, 20.07.2026 ✔34

Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 34    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

    Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 35    🕔 13:22, 20.07.2026
  • Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

    Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

    Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

    ✔ 34    🕔 13:16, 20.07.2026
  • Экологик масъулият  талаби

    Экологик масъулият талаби

    Бугунги кунда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Касбий  таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Касбий таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Ёшларни техникумларга кенг жалб этиш, таълим сифатини ошириш, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

    ✔ 70    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар