Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЎт ўчириш машинаси сиренасини эшитиб, дарҳол: «Қаердадир ёнғин юз берди-ёв», деган ўйга борамиз. Фалокат оёқ остида, дейдилар. Ана шундай пайтда дарров кўпчиликнинг хаёлига: «Ҳовли-жойим, мол-мулким, машинамни суғурта қилдирганмидим ўзи?» деган ўй кечади. Нима учундир бошга синов тушгандагина суғурта ҳақида эслаб қоламиз.
— Аслида бунинг туб илдизи оддий бепарволик, лоқайдлик, — дейди «Кафолат» суғурта компанияси» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан НАРЗУЛЛАЕВ. — Компаниямизда аҳоли ўртасида суғурта хизматининг аҳамияти, ҳаётимизда тутган ўрнини содда, ишонарли қилиб тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудлардаги 198 та офисда ҳам бу масала доимий назоратда.
— Ҳудудларимизда сейсмик жиҳатдан хавфли, сел ва тошқин хавфи юқори бўлган манзиллар талайгина. Ўша ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг тураржойлари, шахсий мулки ҳамда бошқа объектлар суғурталанадими?
— Юртимизнинг Бўстонлиқ, Паркент, Сўх, Поп, Нурота, Хатирчи, Ургут, Қўшработ, Зомин, Бахмал, Фориш сингари туманлари тоғ ва дашту биёбонларга яқин жойлашган. Бу гўшаларда, айниқса, баҳор ва қиш ойларида тез-тез сел ва тошқинлар рўй бериб туради. Ўша жойдаги аҳолининг уй-жойи, шахсий мулки, чорва моллари, автомобили суғурта қилиниши керак. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда шундай хавфли манзиллар аниқланяпти. Мазкур масалага жиддий киришилган.
— Ассистанс хизмати нима? Мазкур хизмат қандай иш билан шуғулланади?
— Ушбу хизмат компания полисини сотиб олган фуқаро билан бирор ҳодиса содир бўлса, ўша ҳодиса сабабини ўрганади, зарур ҳужжатларни тўплайди ва компанияга тақдим этади. Бугунги кунда юртимизда транспорт, тиббиёт, юридик соҳалар билан бевосита шуғулланадиган 4 та ассистанс хизмати фаолият юритмоқда.
— Дейлик, мамлакатимиз фуқароси хорижда юрган пайтида автомобиль ҳалокатига учраб, жароҳат олди. Шундай пайтда унга тиббий хизмат кўрсатиладими? Харажатлар ким томонидан тўланади?
— Ҳаётда ҳеч ким тасодифий ҳалокат ва бахтсиз ҳодисадан ҳимояланмаган. Сиз айтган ҳолатда воқеа жойида ассистанс хизмати ходими дарҳол ҳозир бўлади. Бунинг учун унга қўнғироқ қилиш зарур. У келгач, мижозни дарҳол ўша жойга яқин клиника ёки шифохонага олиб боради, зарур дори-дармон топишга кўмаклашади. Шифохонага кетган харажат келишувга биноан компания томонидан тўланади. Масалан, биргина ўтган йилнинг ўзида хорижга чиққан фуқароларга 4 минг дона суғурта полислари сотилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги хориж фуқароси шу ҳолга тушгудек бўлса, унга ҳам кўмак берилади.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил