Саломатлик      Бош саҳифа

ҚАЗҒОҚ БЎЛСА, ЁСТИҚНИ АЛМАШТИРИНГ...

Соғлом ва жилокор сочлар аёлга том маънода мафтункорлик бағишлайди. Шу сабаб аёлларнинг барчаси соч соғломлигига алоҳида эътибор қаратади. Аслида сочдаги муаммолар, жумладан, қазғоқ пайдо бўлиши ҳам унинг парваришидаги хатолар сабаб юзага келади.

ҚАЗҒОҚ БЎЛСА, ЁСТИҚНИ АЛМАШТИРИНГ...

— Одатда, қазғоқ икки хил: қуруқ ва ёғли бўлади, — дейди трихолог-шифокор Юлдуз ­РАҲМАТОВА. — Агар у кичик ҳажмли ва оқ тусда бўлса, нотўғри парвариш ёки бош терисининг қуруқлашиши туфайли юзага келган. Бундай қазғоқ қуруқ ҳисобланади. Борди-ю, у сарғиш тусли, катта ҳажмли бўлса, демак, замбуруғлар кўпайиб кетганидан далолат. Аслида замбуруғлар ҳар бир инсон организмида мавжуд. Фақат баъзи омиллар, масалан, иммунитетнинг пасайиши, сурункали асабийлашиш, ошқозон-ичак тизими фаолиятидаги бузилишлар (дисбактериоз), моддалар алмашинувининг бузилиши (эндокрин хасталиклар), нотўғри овқатланиш, турли парҳезлар сабаб улар кўпайиб кетади. Агар нохушлик бош терисининг қуруқлашиши натижасида келиб чиққан бўлса, парвариш воситаларини ўзгартириш орқали муаммони ҳал этиш мумкин. Қазғоқ ёғли, яъни замбуруғларнинг кўпайиб кетиши оқибатида юзага келгани аниқланса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

— Қазғоқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун бошни қандай ювиш керак?

— Ёғли бош териси замбуруғлар ривожланиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Бироқ ҳар куни ювиш ёғ ишлаб чиқарилишини жадаллаштириб, вазиятни янада мураккаблаштиради. Шунинг учун бошни тўғри ювишга аҳамият қаратиш лозим. Яъни, шампунни бошга суртгандан сўнг, ёғ қатламини тозалаши учун 3-5 дақиқа уқалаш керак. Агар шампунь бундан кам ушланса, фақат чанг ва кирларни тозалайди, ёғ қатлами эса қолиб кетаверади. Бошни ҳафтада икки марта ювиш тавсия этилади.

— Сочни қандай восита билан ювган маъқул?

— Афсуски, кўп реклама қилинган шампунлар доим ҳам кутилган натижани беравермайди. Чунки улар таркибида рух моддаси мавжуд. Рух бош терисини қуруқлаштириб, тери тўкилишига, яъни қуруқ қазғоқланишига сабаб бўлиши мумкин. Натижада организм кўпроқ ёғ ишлаб чиқара бошлайди. Шунинг учун таркибида кетоконазол, октоперокс, пироктон оламин каби моддалар мавжуд ва дорихонада сотиладиган воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Уларни ҳам икки ҳафтадан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди. Айнан қайси восита муаммони бартараф этишига эса трихолог-шифокор аниқлик киритади. Нохушлик чекина бошлагач, таркибида салицил кислотаси бўлган воситалардан фойдаланиш ёки шу кислотадан махсус ниқоблар тайёрлаш мумкин. Салонда амалга ошириладиган муолажалардан мезотерапия, озонотерапия, криоуқалаш, дарсонвал каби амалиётлар қазғоқдан халос этади.

— Қазғоқнинг олдини олиш учун нималар қилиш керак?

— Ёстиқ ҳам замбуруғлар ривожланиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Агар даволаниб, ёстиқ ўзгартирилмаса, қазғоқ қайта пайдо бўлаверади. Шунинг учун қазғоқ безовта қилаётган кишиларга синтетик ёстиқдан фойдаланиш ёки уни тез-тез қуёш нурида тоблаш тавсия этилади. Чунки ультрабинафша нурлар замбуруғларни йўқотади. Бундан ташқари, бошни ювгандан кейин ўн дақиқадан ортиқ сочиққа ўраб қўймаслик керак. Илиқ ва нам муҳит ҳам замбуруғ кўпайишига олиб келиши мумкин.

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар