Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЖИНОЯТ ЭШИКЛАРИНИНГ КАЛИТИ

Уни фарзандларимиз қўлига ким тутқазмоқда?

«Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар».

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасидан

ЖИНОЯТ ЭШИКЛАРИНИНГ КАЛИТИ

Тошкент юридик коллежи ўқувчиси содир этган қотиллик ҳаммани ларзага солди. Жанжаллашиб қолган уч нафар ўқувчидан бири тан жароҳати олди, иккинчисининг ҳаётига нуқта қўйилди, учинчиси эса...

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик аслида энг мудҳиш ҳодиса. Айниқса, у вояга етмаганлар орасида содир этилса, яна ҳам даҳшатлироқ аҳамият касб этиши, шубҳасиз. Жиноят содир этилгач, тегишли органлар жиноятчини топиб, уни қонунга мувофиқ жазога тортади. Афсуски, жазога тортиш  жиноятчиликни узил-кесил йўқ қилолмайди. Фарзанднинг бебош, бетарбия, ахлоқсиз, безори ва ҳуқуқбузарга айланиши биринчи галда оилада — ота-она қарамоғидаги пайтига тўғри келиши инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Шунга кўра, маҳалла, жамият, давлат ва бошқа тизимлар ҳар қанча ҳаракат қилса-да, ўз уйида, оиласида ота-онасидан етарлича тарбия олмаган фарзандни жиноятчи деган тавқи лаънатдан асраб қолиш осон эмас.

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг моддий таъминоти учун масъул эканини ҳеч қим рад этмайди. Ўрни келганда моддий кўмак бериш масаласида бир қанча давлат ва нодавлат ташкилотлари ота-онага ёрдамчи бўлишади. Аммо фарзандни вояга етказиш фақатгина унга кийим-бош ва озиқ-овқат олиб бериш билан бўлмаслигини жиддий мулоҳаза қилиб кўрмайдиганлар ҳам йўқ эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида: «Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур» экани алоҳида таъкидланган бўлса-да, баъзи ота-оналарнинг фақатгина моддий таъминотчи бўлиб қолаётгани жуда ачинарли ҳолат. Фарзанд ҳайвон эмаски, уни фақат боқиш билан кифоялансак. Моҳир кулол бир парча лойни жозибадор санъат асарига айлантирганидек, биринчи навбатда, ота-онанинг таълим-тарбияси фарзандни баркамол инсон бўлиб вояга етишига сабабчи бўлади. Айни масалага беэътибор бўлиш ёки назар-писандсиз қараш фарзанд ҳаётини барбод этибгина қолмай, ота-онанинг ўз конституциявий мажбуриятини бажармаганини ҳам яққол кўрсатади.    

«Шунчаки қизиқиш» оқибати

— Ҳар куни кўз олдимизда юрган фарзанд қандай қилиб жиноятчига айлангани-ю бу жараёнга сабаб бўлган қайси салбий омиллар катталарнинг назаридан четда қолаётгани фарзанд тарбиясига масъул бўлган ҳар бир инсон учун жуда муҳим, — дейди тажрибали педагог, тарих фанлари номзоди Неъматулла ­Муҳамедов. — Ота-она фарзандга таълим-тарбия беришдек кундалик мажбуриятини қанчалик бажараётганини ташқаридан назорат қилиб боришнинг имкони йўқ. Уларнинг лоқайд ё эътиборсизлиги фарзанднинг бирон салбий ҳаракатни содир этишида кўринади. Ота-она фарзандининг тарбия борасидаги ҳар бир хатти-ҳаракатини ҳар томонлама қамраб олиши зарур. Мисол учун: фарзандига олиб берган мобиль алоқа воситасининг нималарга қодирлигини кўпчилик ота-оналар  ҳатто тасаввур ҳам қилолмайди. Фарзанди телефон ё интернет орқали қайси нобоп йўлга қадам қўяётганини назорат қилолмайди. Натижада, боланинг «шунчаки қизиқиши» бир куни хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Етарли билим, тажриба ва кўникмага эга бўлмаган ота-она фарзандининг хатарли йўлга кириб қолишига имкон яратиб берганини эса англаб етмайди.

— Фарзанд ўн саккиз ёшга тўлгунча ота-она уни боқиш ва тарбиялашга мажбур, дейилиши улар шу ишга масъул ва жавобгар эканини ҳам англатади, — дейди Республика «Оила» илмий-амалий маркази илмий ходими Шаҳноза Ғаффорова.Жавобгарлик эса, баъзи ҳолларда — бола ҳуқуқий муомала лаёқатига эга бўлмаган тақдирда — бевосита ота-онага қаратилади. Ота-она таълим-тарбия бериб, фарзанд олдидаги мажбуриятини бажариб бориши билан боласи ёки ўзини ҳуқуқбузарлик ё жиноятчилик оқибатидаги жавобгарликдан ҳам ҳимоялаган бўлади.

Безори кимнинг боласи?

— Боланинг таълим-тарбияси учун фақатгина мактаб масъул, деган нотўғри қараш баъзи бир ота-оналарда ҳалиям сақланиб келяпти, — дейди меҳнат фахрийси ­Қурбонбой Хўжамуродов. — Хўш, мактабда ўқиётган бола учун мактаб масъул бўлса, ҳали мактаб ёшига етмаган, ота-онаси қарамоғидаги бола тарбияси учун ким масъул? Бу савол бизни жиддий ўйлаб кўришга ундайди. Аслида ота-она нафақат ўз фарзанди, қолаверса, ён-атрофи, қўни-қўшни, маҳалла-кўйдаги ҳар бир боланинг тарбияси учун масъул. Дейлик, қўшнимизнинг боласи — безори. Лекин ота-онаси бунга бепарво. Оқибатда, ўша безорининг касофатидан биз зарар кўрамиз. Бир кун у фарзандимизга азият етказади, эртасига деразамизни синдириб кетади, яна бир куни уйимизни тунаб кетиши мумкин. Кўз олдимизда шундай бола бемалол бузғунчилик қилиб юрса, биз қандай қилиб унинг тарбиясини сансалорликка ташлаб қўя оламиз?

Аслида биргина фарзанд тарбиясида ота-она, қўни-қўшни, маҳалла-кўй, мактаб-коллеж мутасаддилари бир ёқадан бош чиқариб, бир тану бир жон бўлиб, астойдил ҳаракат қилганда ҳам болани нобоп йўлдан сақлаб қолиш осон эмас. Лекин бу фаолиятнинг энг муҳим таянчи бўлган оила муҳити, хусусан, ота-она фарзанд тарбияси борасида ўз вазифасини бажармас экан, тарбия занжирининг энг муҳим ҳалқаси кемтик бўлиб қолаверади. Бу бўшлиқнинг ўрнини бошқа нарса билан тўлдириш эса амри маҳол.

Қабул қилинганига йигирма беш йил тўлган Конституциямизнинг ҳар бир моддасини қунт билан ўрганиб, уни ҳаётимизга татбиқ этиб, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни англаб, уларга амал қилиб яшашимиз, ўз ҳаётимизнинг фаровонлиги учун қилган олижаноб ҳаракатимиз бўлиши, шубҳасиз.

Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ       




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔65

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 65    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 266    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 471    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар