Ундан унумли фойдалана оляпмизми?
Давлат ва жамият ҳаётида баъзи бир нарсалар бўладики, у Ватан каби ягонадир: байроғимиз битта, гербимиз битта, мадҳиямиз битта, шу қатори Конституциямиз ҳам битта. Буларнинг ҳар бири ўз тимсолида она Ватанимиз, халқимизнинг эзгу-мақсадларини ўзида акс эттиради. Шу маънода Конституциямиз ҳар бир фуқаро учун байроғимиз, гербимиз, мадҳиямиз каби муқаддасдир.
Одатда, кўп давлатлар Конституцияси нуфузли экспертлар, депутатлар томонидан ишлаб чиқилиб, сўнгра парламентда қабул қилинади. Бундай ҳужжатлар мутахассис нуқтаи назаридан юқори баҳоларга сазовор бўлса-да, унда халқчиллик, халқ руҳияти етишмайди. Ўзбекистон Конституциясининг ўзига хослиги шундаки, у икки маротаба халқ муҳокамасида юртдошларимиз хоҳиш-иродаси билан бойитилди. Умумхалқ муҳокамаси давомида Конституция лойиҳаси юзасидан жами 6 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳаза билдирилган.
Конституциямизнинг асосий моҳияти инсонга муносиб ҳаёт шароитлари яратиш, уни бахтли қилишдан иборат. Унда инсон манфаатлари устун қўйилган, унинг бутун мазмун-моҳияти инсонга хизмат қилишга йўғрилган. Конституциямизнинг бирон бир жойида «давлатнинг ҳуқуқи» ёки «фуқаролар давлат хоҳиш-иродасини бажариши шарт» қабилидаги қоидалар учрамайди. Аксинча, Асосий қонунимизда «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар», «Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди» каби давлатнинг мажбуриятларини учратамиз.
Конституциямиз ўзининг инсонпарварлиги билан ажралиб туради. Унга кўра, вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
Қадимги Рим юристларининг фикрича, қонун қисқа, лўнда бўлиши лозим. Дунёда энг кўп сўз ишлатилган Конституция Ҳиндистон Асосий қонуни бўлиб, мутахассислар фикрига кўра унда 146 минг 385 сўз ишлатилган. АҚШ Конституциясида 7 минг 762, Франция Конституциясида 10 минг 180 сўз ишлатилган. Ўзбекистон Конституциясида эса 7 минг 550 сўз қўлланилган.
Дунёдаги энг ривожланган давлатларники билан рақобатлашадиган Конституцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаланинг бир жиҳати. Масаланинг бошқа бир муҳим томони, қабул қилинган ҳужжатни ҳаётимизга самарали татбиқ этишда намоён бўлади. Бу Конституцияда кўзлаган мақсадларимизнинг энг муҳим шартидир.
Ҳуқуқшуносликда «ҳуқуқ, қонун ҳушёр, огоҳ, ғайратли одамлар учун ёзилади, ғафлатда қолганлар учун эмас. Ким ҳуқуқларидан фойдаланмаса, кўрган зарари учун ўзи айбдор» деган қарашлар мавжуд. Шундай экан, Конституциямиз ва қонунларимизда кафолатланган ҳуқуқлардан ҳар биримиз ўз ўрнида фойдалана олсак, ҳамиша, ҳар ерда ҳуқуқларимиз таъминланишига эришамиз.
Миравзал МИРАКУЛОВ,
юридик фанлари доктори, доцент
(ЎзА)
Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият
🕔18:03, 16.04.2026
✔67
Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.
Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔103
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔192
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил