Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилТадбиркор учун вақт тиллага тенг. Ҳужжат ишларини битириш учун қайсидир идорага зир қатнаш унга кўп зарар етказади. Ишбилармонларнинг ана шу оғирини енгил қилиш учун «Ўзстандарт» агентлигининг расмий веб-сайтида «Онлайн маслаҳат» рукни очилди. У орқали тадбиркорлар барча саволларига атрофлича жавоб олиб, қимматли вақтини тежамоқда.
— Аҳоли ҳамда тадбиркорларга стандартлаштиришга доир хуқуқий ҳужжатлардан монеликсиз ва бепул фойдаланиш мақсадида агентликнинг расмий веб-сайтидаги «Стандартларни қидириш миллий тизими» ахборот тизимида жами 19 мингдан ортиқ стандартларнинг электрон нусхалари жойлаштирилди, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази директори Шуҳрат ИБРАГИМОВ. — Энди portal.standart.uz Давлат корхонаси портали орқали сертификатлаштириш идоралари иш фаолияти автоматлаштирилади. Ушбу портал кўмагида маҳсулотларга берилаётган сертификатларнинг электрон базаси шакллантирилиб борилади. Энг асосийси, мазкур дастур кўмагида тадбиркорлар маҳсулот сертификатининг ҳаққонийлигини текшириб олиши мумкин.
— Ҳозирга қадар нечта хизмат тури жорий этилди?
— Айни пайтгача олтита хизмат турини жорий этишга улгурдик. Дейлик, маҳсулот сифатли тайёрланиб, пойтахтда савдога чиқарилди. Бироқ шу турдаги маҳсулот эса, вилоятда сифатсиз, жаҳон стандартларига номувофиқ тарзда ишлаб чиқарилади. Бу эса, ўз навбатида, харидорнинг ўринли эътирозига сабаб бўлади. Шунда унинг асл сабаби ўрганилади. Маҳсулот ишлаб чиқараётган тадбиркорга бепул амалий кўмак берилади. Натижада тайёрланаётган маҳсулотнинг сифати бирмунча яхшиланиб, уни экспортга чиқариш мумкин бўлади. Бундан ташқари, агентлик томонидан мобиль телефонларга мўлжалланган «Менинг стандартим» дастури ҳам ишлаб чиқилмоқда. Ушбу дастур ёрдамида аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун «Ўзстандарт» агентлигининг барча интерактив хизматларидан фойдаланиш, агентлик бош директори виртуал қабулхонасига мурожаат юбориш ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг штрихли коди орқали маълумот олиш ва унинг сифатига баҳо бериш каби қатор имкониятлар яратилади.
— Бозорларни айлансангиз, сифатсиз, стандарт талабларига мутлақо жавоб бермайдиган маҳсулотлар сотилаётганига ҳам гувоҳ бўласиз. Бунинг сабаби нима?
— Масалан, 2017 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 2 миллиард сўмлик колбаса, сосиска, сут маҳсулотлари сифат талабларига жавоб бермагани сабабли сотувдан олиб қолинди. Агар ўша маҳсулот харидор қўлига етиб борганда нима бўларди? Бунинг асл сабаби айрим «учар»лар мўмай даромад орттириш илинжида иш тутиши билан боғлиқ. Ана шу ҳолат инобатга олиниб, 2019 йилга қадар барча маҳсулотларнинг сифати, қадоқланиши, ёрлиқланишига эришишга хизмат қиладиган механизм ишлаб чиқилиб, жорий этилмоқда.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил