Экология      Бош саҳифа

«ҲАЛОЛ» СТАНДАРТИ

қандай жорий этилади?

Ҳаммамиз дўкону бозорлардан қулай нархларда сифатли маҳсулот харид қилишни истаймиз. Кўпчилик «Ҳалол» ёрлиғи остидаги озиқ-овқат маҳсулотларига қизиқиш билдиради. Сўнгги пайтларда хорижда ҳам бундай маҳсулотларнинг харидори кўпаймоқда.

«ҲАЛОЛ» СТАНДАРТИ

— Ички ҳамда ташқи бозор учун чиқарилаётган «Ҳалол» ёрлиғи остидаги маҳсулотларнинг барчасини сертификатлаштириш кўзда тутилган, — дейди «Ўзбек-Турк Тест Маркази» қўшма корхонаси бош директори Музаффархон ҲАМРАЕВ. — Шу мақсадда тегишли ташкилотлар билан биргаликда жиддий иш олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда энг аввало, маҳсулот сифати ва кўринишига жиддий эътибор қаратилади.

— Бу борада қандай ишлар қилинди?

— Энг аввало, сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадиди «Ўзстандарт» агентлиги ва Турк стандартлари институти (ТСИ) иштирокида замонавий стандарт талабларига жавоб берувчи мазкур қўшма корхонага асос солинди. Корхона фаолият бошлагач, тадбиркорларнинг иши олға силжиди, даромади ортди. Қўшма корхонадаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўлими, сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш бўлими, маҳсулотларни синаш лабораториялари сўнгги русумдаги ускуналар билани жиҳозланди.

— Бундай янгиланишлар маҳсулот сифатига ижобий таъсир этадими?

— Албатта. Негаки, шу пайтга қадар корхоналарда эскирган, муддати ўтган ускуналардан фойдаланиб келинаётган эди. Бу ҳолга кескин барҳам берилди. Қатор корхоналар халқаро аккредитациядан ўтказилиб, янги ускуналар билан таъминлангандан кейин иш суръати кескин ошди. Уларда тайёрланаётган маҳсулотлар хорижга экспорт қилинмоқда.

 

«Оила даврасида» мухбири

Улуғбек ЖУМАЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар