Саломатлик      Бош саҳифа

КАМҚОНЛИКДА ФОЙДАЛИ МЕВА

Ҳар гал уйдан шаҳарга қайтаётганимда бувим: «Йўлда еб кетасан», деб майиз, жийда солиб юборади. Айтишича, улар қоринни тўқ тутармиш.

КАМҚОНЛИКДА ФОЙДАЛИ МЕВА

Буюк табиб Абу Али ибн Синонинг  «Тиб қонунлари» китобида: «...жийда иссиқдан бўлган йўталга фойдали. Сафродан бўлган ичак шилинишида фойда қилади, ични тўхтатади. Агар уни (ичимлик билан) ейилса, маст бўлишни секинлаштиради», дея келтирилган.

 Халқ табобатида жийда меваси дамламасидан болаларда учрайдиган ич кетишига қарши яхши даво сифатида фойдаланилади. Шунингдек, жийда дамламаси нафас йўллари шамоллаганда ҳам кор қилади, ошқозон-ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Жийда меваси сервитамин бўлгани туфайли камқонликда, тери қазғоқланишида, бўй ўстириш учун истеъмол қилиш тавсия қилинади. Шунингдек, жийда мевалари организмда туз-сув мутаносиблигини сақлашда,  фикрлаш қобилиятини ошириш учун ҳам истеъмол қилиниши лозим.

Жийда мевасини узоқ муддат сақлаш мумкин. Негаки, унча-мунчага фойдали хусусиятларини йўқотмайди.

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилмайди.

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар