Экология      Бош саҳифа

СЕЛДАН ЗАРАР КЎРГАН УЙГА ҚАНЧА ТОВОН ТЎЛАНАДИ?

Суғурта фирибгарлигидан эҳтиёт бўлинг

Ҳаёт турли тасодифларга тўла. Чунончи, бахтсиз ҳодисалар ҳам бундан мустасно эмас. Шундай кезда жабр кўрган шахс суғурта компаниясига мурожаат қилади. Компания эса ўша жабрланган инсонга етарли миқдорда товон пулини тўлаши керак.

СЕЛДАН ЗАРАР КЎРГАН УЙГА ҚАНЧА ТОВОН ТЎЛАНАДИ?

— Агар йўлда автоҳалокат содир бўлса, у ҳолда жабрланган фуқаро суғурта хизматини уч кун, яъни 72 соат ичида ўша ҳодисадан хабардор этиши керак, — дейди «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти бошқаруви Суғурта даъволари департаменти бош менежери Ҳошим ТИЛАВОВ. — Шу билан бирга, суғурта полиси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этиши зарур. Яна бир гап. Бир ой давомида жамият томонидан 35 минг дона суғурта полиси сотишга муваффақ бўлинди.

— Агар суғурта пули тўланмайдиган бўлса, у ҳолда фуқаро бу ҳақда неча кун ичида огоҳлантирилиши керак?

— Агар шундай ҳол рўй берса, фуқаро бу ҳақда 15 иш куни ичида хабардор этилади. Бу муддатни кечиктиришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

— Тоғли ҳудудларда аҳолининг уй-жой, мол-мулки баҳорги сел ва тошқиндан зарар кўрса, фуқаро қанча товон пули олиши мумкин?

— Масалан, уй юз миллион сўмга баҳоланган бўлса, фуқаро бунинг учун ана шу кўрсатилган сумманинг бир фоизига суғурта полиси сотиб олган бўлиши керак. Ана шунда уй баҳосининг юз фоизи тўланади. Аммо фуқаро бу ҳақда суғурта ташкилотини 7 кун ичида хабардор этиши зарур.

— Мажбурий суғурта тўловлари қачон бекор қилинган?

— 1998 йилга қадар аҳолининг иморат ҳамда чорва моллари мажбурий тарзда суғурталанар эди. Ўша йилдан эътиборан, мажбурий суғурта бекор қилинди ва суғурталаш ихтёрий равишда амалга ошириладиган бўлди. Фақат йўл-транспорт ҳодисасида учинчи шахс жавобгарлиги мажбурий суғурталанади.

— Эшитишимизча, ҳомиладор аёлларга ҳам товон пули тўланар экан?

— Ҳомиладор аёл бунинг учун 20 минг сўм тўлаб, суғурта полиси харид қилиши зарур. Шундан кейин унга товон пули берилади. Ҳозирги кунда фақат 20  шартнома имзоланган, холос. Аслида бу миқдор ниҳоятда оз. Уни ошириш чоралари кўриляпти.

— Суғурта фирибгарлиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳам учрайдими?

— Кам бўлса-да, учрайди. Масалан, ўтган йили Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Самарқанд вилоятида шундай ҳолат кузатилди. Автомобилида ҳалокатга учраб, жабрланган ҳайдовчига зарар етказган шахс унга етарли миқдорда маблағ тўлаган. Аммо жабрланувчи бунга ҳам қаноат қилмасдан, суғурта компаниясидан ҳам пул талаб қилган.

Улуғбек ЖУМАЕВ

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар