Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҲАРБИЙНИНГ ОИЛАСИДА ҲАМ ҲАРБИЙЧА ИНТИЗОМ КЕРАКМИ?

Подполковник Равшан Нурматов оиласи даврасида

Айрим қизлар ҳарбий йигитдан совчи келса, ўйланиб қолишади. Бу шарафли касбнинг каттагина машаққати ҳам борлиги сир эмас. Ҳарбийлар Она Ватани ва халқини ҳимоя қилишдек залворли вазифага бутун эътибори, муҳаббатини бағишлашади.  

ҲАРБИЙНИНГ ОИЛАСИДА ҲАМ ҲАРБИЙЧА ИНТИЗОМ КЕРАКМИ?

Хўш, улар оила даврасида қандай? Буни билиш мақсадида мард ҳарбийларимиздан бири Равшан Нурматов хонадонида бўлдик.

— Зилолахон, дарров чой қўйинг, меҳмон келди, — Равшан ака бизга пешвоз чиқиб, уйга бошлади.

— Болалигимдаёқ ҳарбийларга ҳавас қилардим, — дейди  Равшан Нурматов. — Шу орзу сабаб аввал ҳарбийлашган спорт лицейини, сўнг Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги махсус факультетни тамомладим. Хизматни Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округдан бошладим. Мана, ўн саккиз йил бўлди, шу соҳада фаолият олиб боряпман. Касбимни жуда севаман, унга қаттиқ меҳр қўйганман.

Равшан Нурматов халқимиз тинчлигини ҳимоя қилиб келмоқда. У ҳатто тинчлигимизга рахна солган қора кучларга қарши курашларда иштирок этган. Бугун Равшан ­Нурматов ҳарбий қисм баталион командири, подполковник. У мудофаа хизматларидан ташқари ёш ҳарбий курсантларга ҳам сабоқ бермоқда.

Равшан ака ватан ҳимоячиси бўлишдан ташқари оилада ҳам ҳавас қилгулик меҳрибон ота ва севимли турмуш ўртоқ. Турмуш ўртоғи Зилола Нурматова билан уч нафар фарзандни вояга етказишмоқда. Зилолахон педагогика институтини тамомлаган. Болаларга кимё ва биология фанларидан дарс беради. У турмуш ўртоғининг иши қанчалар машаққатли ва масъулиятли эканини жуда яхши тушунади, уни доим қўллаб-қувватлайди.

— Ҳарбийнинг аёли ақлли, уддабурон ва киришувчан бўлиши керак экан, — дейди Зилола Нурматова. — Турмуш қурганимизга ўн тўрт йил бўлди. Шу вақт оралиғида турмуш ўртоғим хизмат вазифаси юзасидан ҳар хил вилоятларда, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида яшашга тўғри келди. Ҳар гал янги жойга мослашиш, нотаниш қўшнилар билан тил топишиб кетиш осон кечмаган. Қийинчилик бўлганда турмуш ўртоғимнинг қандай шарафли ишдалиги, уни қўллаб туриш менинг вазифам экани ҳақида ўйлайман.

Турмуш ўртоғим ишда қанчалик жиддий ва қаттиққўл бўлса, уйда, аксинча, шунчалар меҳрибон ва ғамхўр. Эҳтимол, бу кўп сафарларда бўлгани учундир. Болаларни ҳам кўп эркалатади. Шундай бўлса ҳам болалар отасини жуда ҳурмат қилади. Қизларимиз Зиёда 7-синфда, Зебинисо 4-синфда ўқийди. Ҳар куни отаси уларнинг кундалигини текшириб, ўқишларини сўрайди. Болалар ҳам дадасидан мақтов эшитиш илинжида астойдил ҳаракат қилишади.     

— Равшан ака, болалар  ҳаётда ўз ўрнини топиши учун уларга қандай тарбия бериш керак деб ҳисоблайсиз?

— Аввало, ота-онага нисбатан жиддий ҳурмат керак. Ота-онанинг ўзи ҳар ишда ўрнак бўлиши зарур.

Айниқса, қиз бола тарбияси нозик масала. Улар ўқишда фаолликдан ташқари, уй-рўзғор ишини ҳам жиддий ўрганишлари керак. Қизларим тарбиясида турмуш ўртоғимга ишонаман.

— Қиз боланинг ўқиши-чи, бунга қўшиласизми?

— Фарзандларим қайси соҳага қизиқса, ўқишни истаса, имконият яратиб бераман. Ҳозир улар хорижий тилларни пухта ўрганишмоқда. Ҳар гал сафарга борганимда ўзим билан тарихий китоблар олиб келаман. Болаларим билан уларни бирга ўқиймиз.

Равшан аканинг узоқ йиллик меҳнатлари, тинчлигимиз ҳимояси йўлидаги жонкуярлик билан кўрсатган хизматлари бесамар кетмади. Давлатимиз томонидан Нурматовлар оиласига Чирчиқ шаҳридан намунали уй берилди.

14 январ Нурматовлар хонадонида қўшалоқ байрам экан. Ватан ҳимоячилари куни билан бирга қизи Зебинисонинг ҳам туғилган кунини нишонлашади. Улар билан хайрлашар эканмиз, Ватан равнақига ҳисса қўшаётган бахтиёр оилалар кўплигидан қувондик.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар