Саломатлик      Бош саҳифа

ҲАВОГА БУЛУТ ЧИҚСА

нега саломатликка таъсир қилади?

— Фасллар алмашиб, кунлар совий бошлаганда баъзи нуронийларни томир тортишиши безовта қилади. «Булут чиєдими, дарров мазам қочади», деган шикоятни ҳам кўп эшитамиз. Хўш, бунинг сабаби нима?

Исматилла БЕКМУРОДОВ,

Шўрчи тумани

ҲАВОГА БУЛУТ ЧИҚСА

— Одатда, бундай ўзгаришлар гипертония хасталигидан дарак, — дейди олий тоифали шифокор, терапевт Нодира ­ҲАМРОЕВА. — Бу касаллик инсон ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин. Хусусан, қон томирлари, юрак мушаклари, бош мия, кўз томирлари ва буйракда ўзгаришлар рўй беради. Қон томирларининг торайиши босимни ошириб, юрак уришини тезлаштиради.

Хафақон (гипертония) хуружини келтириб чиқарувчи омиллар одатда мавсум танламайди. Бироқ совуқ кунларда қон томирларининг торайиши кузатилади. Ҳароратнинг кескин пасайиши натижасида эт увишиши, совуқсираш юз бериб, бу қон томирларининг торайишини келтириб чиқаради. Айниқса, узоқ вақт кўчада қолиб кетиш, оёқдан зах ўтиши, томирлар фаолиятига таъсир этади. Шу боис қиш мавсумида гипертоникларнинг совуқ ҳавода камроқ юриши мақсадга мувофиқ.

Хафақон билан оғриган бемор об-ҳаво «инжиқликлари»га чап бериш учун зарарли одатлардан воз кечиши, туз, консерва, аччиқ ва дудланган егуликлардан камроқ истеъмол қилиши керак. Қон босимини мунтазам назорат қилиб туриш лозим. Бир жойда узоқ вақт ўтириш тавсия этилмайди. Танага иссиқлик берувчи дамлама, қайноқ қаҳва ёки калорияси юқори таомларни истеъмол қилмаган маъқул.

Муҳаббат МУҲАББАТХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар