Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ОРЗУСИ ЭДИ

Фарғоналиклар учун энг қадрли жой қаер эканини биласизми? Бугун Фарғонага келган меҳмон бўладими ёки хорижлик сайёҳ, албатта, бу масканга ташриф буюради. Бу Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган мазкур санъат саройи Фарғона аҳли учун азиз туҳфалардан бири сифатида янада қадрли.

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ОРЗУСИ ЭДИ

Шарқ ва Ғарб меъморчилиги анъаналарини уйғунлаштирган ушбу улуғвор кошона узоқдан кўлда сузиб юрган оққушни эслатади. Унинг миллий услубда безатилган эшик ва устунлари, саҳна теграсидаги ранго-ранг ёритгичлар, томоша зали узра осмон гумбазининг бир парчаси тасвирланган манзара, бошқа яна бир қанча қулайликлар бу сарой яхлит бир муҳташам санъат асари эканини намоён этади.

— Ушбу муҳташам Театр-концерт саройи ўрнида илгари қўланса ҳид бурқсиб ётган кўримсиз ёғ-мой заводи бўлганини ҳозир фарзандларимизга, меҳмонларга айтсак, ишонишмайди, — дейди меҳнат фахрийси Дониёр Эргашев. — 40 гектарли ҳудудни эгаллаган эски корхона бошқа жойга кўчирилиб, бинолари бузилиб, тупроғигача янгиланди. Бугун бу ердаги ажиб манзара, ўзига хос ободлик ва бетакрор гўзалликни кўриб, инсоннинг қўли гул, бугунимиз фаровон, эртамиз янада порлоқ эканига ишонч ҳосил қиласиз. Буларнинг барчаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқ.

Дарҳақиқат, Ислом Каримов бунёдкорлик соҳасида амалга оширган ва бугун унинг сафдошлари, шогирдлари томонидан давом эттирилаётган улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари Ўзбекистоннинг бутун жаҳон эътиборини тортаётган ўзига хос «ташриф қоғози»га айланган. Фарғонадаги улкан бунёдкорлик ишларининг бош меъмори — Ислом Каримовдир. 2011 йилда бошланган Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш ишлари шаҳар қиёфасини бутунлай ўзгартириб, одамлар ­дунё­қарашини кенгайтирди. Бугун фарғоналиклар Биринчи Президентимизнинг эзгу ишларини фахр билан тилга олади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ, мазкур санъат масканига мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилгани тарихий воқеа бўлди. Бу фарғоналикларга чексиз қувонч, фахр-ифтихор бағишлади. Бугун ким билан суҳбатлашманг, Ислом Каримовнинг мустақиллигимиз, халқимизнинг эркин ва фаровон яшаши йўлида улкан матонат ва маънавий жасорат кўрсатгани ҳақида тўлқинланиб сўзлайди. Қайси касб эгаси бўлмасин, у хоҳ ўқитувчи, хоҳ тадбиркор ё фермер, хоҳ оддий нуроний, барча билан самимий мулоқотда бўларди, кўнглига йўл топа оларди, деб эслайди.

— Биринчи Президентимизнинг олижаноб фазилатлари барчамиз учун мактаб бўлиб қолди, — дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Ботиржон Темиров. — Айниқса, Фарғона шаҳридаги бунёдкорлик ишлари бевосита у кишининг ташаббуси билан амалга оширилди. Шаҳримиздаги санъат саройи ана шулардан бири. У киши бу масканнинг қурилишига бош-қош бўлди. Биринчи Президентимиз вилоят фаоллари билан учрашувида «мазкур санъат саройи битса, сизлар билан ўтириб, «Фарғона тонг отгунча»ни бир эшитаман», деб ният қилган эдилар. Бу сарой барчамиз учун азиз маскан сифатида у кишини доимо эслатиб туради.

Бугун Фарғонада ўтказиладиган кўплаб тадбирлар ана шу масканда ташкил этилмоқда. Театр жамоаларининг спектакллари, санъаткорларнинг байрам дастурлари намойиш қилинмоқда.

— Мамлакатимизда маданият ва санъатни янада ривожлантириш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Ўзбекистон халқ артисти ­Муҳаммадсоли Юсупов. — Мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов томонидан бу борада бошлаб берилган эзгу ташаббуслар бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида изчил давом эттирилмоқда. 

 

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔139

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔233

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔333

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 139    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 233    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 333    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 448    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 641    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар