Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилАёл киши доимо ёш ва гўзал кўриниш учун ҳаракат қилади. Айниқса, юз парваришига алоҳида эътибор қаратади.
Бу борада, табиат неъматларининг ҳам самараси катта эканини ёддан чиқармаслик лозим. Шундай маҳсулотлардан бири хурмодир. Унинг таркибидаги органик кислоталар, микроэлемент ва витаминлар юз терисига гўзаллик ва нафосат бағишлайди.
Совуқда қизарган ва бўртиб қолган юз терисини тинчлантирувчи ниқоб тайёрлаш учун 2 ошқошиқ эзилган хурмо, 1 чойқошиқ ёғсиз творог ва қатиқ солиб аралаштирилади. Тайёр ниқобни тозаланган юз терисига 10 дақиқага суртилади. Шундан сўнг қайнаб совуган сувда ювилади.
Хурмонинг пўстлоғини тозалаб, яхшилаб эзилади. Унга битта тухум сариғи, 30 грамм қатиқ, 20 миллилитр зайтун ёғи қўшиб аралаштирилади. Бир хил аралашма ҳосил бўлгач, тозаланган юз терисига 20 дақиқага суртилади. Шундан кейин илиқ сув билан ювиб ташланади. Бундай оқартирувчи ниқоб кўпроқ ёғли юз терилари учун тавсия этилади.
Бир чойқошиқ эзилган хурмога бир чой қошиқ асал ва шунча миқдорда бирор ўсимлик ёғи солинади. Барча маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилиб, кўз атрофини қолдирган ҳолда юзга суртилади. 20 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювилади. Бу ниқоб юз тозалашда жуда самарали натижа беради.
Ажинларни текислашда хурмодан ёшартирувчи ва озиқлантирувчи ниқоб тайёрлаш мумкин. Бунинг учун юмшоқ хурмонинг пўстлоғи ва уруғлари тозаланади. Санчқи билан яхшилаб эзиб, ортиқча суви тўкиб ташланади. Қуюқ бўтқа устига битта тухум сариғи, 1 чойқошиқ ёғли сут, озгина зайтун ёғи қўшилади. Ёшартирувчи хусусиятга эга бу ниқобни 20-30 дақиқага тозаланган юз терисига суртиб, кейин ювиб ташланади.
Ёғли териларга тез-тез ҳуснбузурлар тошиб, безовта қилади. Доимий ажралиб чиқаётган ёғларни тозалашда ҳам хурмонинг фойдаси катта. Бунинг учун 1 чойқошиқ хурмо пюресига битта тухум оқи қўшилади. Яхшилаб аралаштирилиб, тайёр ниқобни 15 дақиқага юзга суртилади. Бу ниқоб угриларга қарши курашда, юздаги қора нуқталарни тозалашда яхши самара беради.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил