Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилБодом инсон танаси учун фойдали бўлиб, халқ табобати ва косметологияда кенг қўлланиланади.
Бодом мағзи таркибида кўп миқдорда мой, эмульсин ферменти, В1 ва В2 витаминлари, шунингдек, қанд, оқсил, маъданли унсурлар мавжуд.
Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» китобида ҳам бодомнинг фойдали хусусиятларини келтириб ўтган.
Аччиқ бодом кўпинча табобатда ишлатилади. У озиқ эмас, аввало, доридир. Ширин бодом эса озиқлантиради, ёғи мағзига қараганда яхшироқ натижа беради.
Шунингдек, аччиқ бодом сепкил, нуқтали қонталаш излар, офтобдан қорайишга қарши қўлланади. У юздаги ажинларни ҳам ёзиб юборади.
Аччиқ бодомнинг ёғи ёки шундайлигича янчилгани қулоқ оғриши ва ғуввуллашида фойда беради. Буғдой крахмали билан бирга қўшиб ишлатилганда эса йўтал, астма ва зотилжамга қарши малҳамдир. Жигар ва талоқдаги тиқилмаларни очади, айниқса, янгиси пўстлоғи билан ейилса, меъдани намликдан тозалайди.
Аччиқ бодом гулсафсар илдизи билан қўшиб ичилса, буйракдаги тиқилмаларни очади, ёғи эса, буйракни ва қовуқни тозалайди, тошларни майдалайди.
Агар бодом дарахтининг илдизини майда туйиб, cирка ё гул ёғи билан қўшиб пешонага боғланса, бош оғриғини тўхтатади.
Ортиқча холестериндан азият чекадиганлар ширин бодомдан камроқ егани маъқул. Сабаби, ширин бодом семиртиради.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил