Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
Батафсил«Биз қатъий ишонамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бундан кейин ҳам халқаро муносабатларда ҳал қилувчи ўрин тутади».
1992 йил 2 март.
Бу сана мустақил Ўзбекистон тарихига ўзига хос ва ҳал қилувчи тарихий воқеа тарзида муҳрланди. Юртимиз эркин ва бошқалар билан тенг ҳуқуқли давлат сифатида эътироф этилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлди.
Ўтган йигирма олти йил давомида ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликнинг ижобий самараси ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётида ўз аксини топмоқда. БМТ минбарида янграган ҳар бир нутқ, аввало, инсоннинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун қулай шароитлар яратиш, ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган. Мазкур ташкилотга аъзо давлатларнинг барчаси шу ягона ва умумбашарий мақсад йўлида ҳаммаслак бўлиб, ҳамкорликда фаолият юритмоқда.
Бугун Ўзбекистонда БМТнинг бир қанча нуфузли органлари — Тараққиёт дастури, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти, Аҳолишунослик жамғармаси, Болалар жамғармаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси, ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури ва бошқа тузилмалари ваколатхоналари фаолият олиб боряпти. Бу эса ўзаро яқин ҳамкорлик самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Халқаро кузатувчиларнинг эътироф этишича, охирги бир йил ичида БМТ ва Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўйди. Буни ўтган йил давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегацияси ҳамда ташкилотнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачисининг ташрифи, Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида ўтказилган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро анжуман, шунингдек, ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришнинг мамлакатимизга тарихий ташрифи мисолида ҳам кўриш мумкин.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида иштироки ва нутқи ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичига яна бир мустаҳкам асос бўлди. Президентимизнинг мазкур нутқидаги «Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз — ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси «вируси» тарқалишининг олдини олишдир», деган жумлалар дунёдаги кўпгина давлатлар БМТ каби нуфузли халқаро ташкилот негизида олиб бораётган ҳамкорликнинг асл мақсадларидан бирини яққол ифода этди. Шунингдек, «Биз Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳеч истисносиз барча масалалар бўйича оқилона муроса асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли кейинги ойларда минтақамизда сиёсий ишонч даражаси сезиларли даражада ошди. Кўплаб масалалар бўйича принципиал жиҳатдан муҳим ечимлар топишга эришилди. Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё — биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир», дея Ўзбекистоннинг нафақат минтақа, балки жаҳон ҳамжамияти олдидаги мустаҳкам позициясини ифода қилди давлатимиз раҳбари.
Бугун юртимизда ҳаммамиз гувоҳи бўлиб турган ўзгаришлар, янгиланишлар БМТга аъзо бўлган бошқа давлатлар қаторидан кам бўлмай, энг эзгу умумбашарий ғоя ва қадриятларни қўллаб-қувватлаётганимизнинг кичик бир кўриниши. Йиллар давомида тараққиётимизга тўғаноқ бўлиб келаётган баъзи бир иллатларнинг туб илдизига нисбатан муросасиз курашга киришганимиз ҳам БМТ минбарида илгари сурилаётган ҳар бир инсонпарварлик ғоясининг биз учун муҳим ва қадрли эканидан далолатдир.
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил