Саломатлик      Бош саҳифа

ТАБИИЙ ЖИЛОГА НИМА ЕТСИН...

Табиат неъматлари соч учун ҳар қандай қиммат шампундан яхшироқ самара беради. Масалан, товуқ тухуми соч илдизини керакли моддалар билан тўйинтириб, унинг янада мустаҳкам бўлишига ёрдам беради

ТАБИИЙ ЖИЛОГА НИМА ЕТСИН...

Қуриб, дағаллашиб қолган, қўшимча парваришга муҳтож сочлар учун ҳам тухум айни муддао. Таркибидаги А, Е, В, D витаминларининг фойдаси тенгсиз. Оддий шампунларнинг таркибига эътибор берадиган бўлсак, деярли кўп қисмини кимёвий воситалар, сунъий бўёқлар ташкил этади. Улар сочнинг янада қуруқшаб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Озиқлантирувчи

Сочнинг узун ёки қалинлигига қараб бир ёки иккита тухум сариғи зарур бўлади. Агар соч жуда қалин ва узун бўлса, кўпроқ тухум керак. Биринчи навбатда, тухумни сариғидан оқини ажратиб оламиз. Сариғини яхшилаб аралаштириб сочга суртилади. Ниқобни ярим-бир соат ушлаб туриш ёки тезроқ ювиб ташлаш ҳам мумкин. Бу ниқоб соч илдизларини яхши озиқлантиради. 

Соч ўстирувчи

Бир қошиқ тухум сариғи шунча миқдордаги майдаланган кофе билан аралаштирилади. Аралашма нам соч илдизига суртилади. Бундай табиий «шампунь» озиқлантириб, тозалаш билан бирга, бош терисини тинчлантириш хусусиятига ҳам эга. У  ўсишдан тўхтаган соч илдизларини фаоллаштиради. Сочи тез ёғланадиганлар учун ҳам яхши самара беради.

Қазғоққа қарши

Болалар совунини кўпиртириб кўпик ҳосил қилиб олинади. У қуриб қолмасдан устига битта тухум сариғи ва бир чойқошиқ канакунжут ёғи солинади. Барча маҳсулотларни аралаштириб, оддий шампунь каби соч ювилади. Бундай ниқоб бош териси қуруқ бўлганларга жуда фойдали бўлиб, қазғоқдан халос бўлишга ёрдам беради.

Сочни доимий равишда тухум билан ювиб юриш унинг тез ёғланиб кетиши олдини олади. Қолаверса, янада жилокор бўлишини таъминлайди.

 

Зиёда НИШОНХЎЖАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар