Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИЛИМИ БОР ЎҚИШГА ТЎЛА ҲАҚЛИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мақолага муносабат билдирди

Газетамизнинг жорий йил 1 февраль сонида «Талабани ўқишдан «йиқитаётган» ким? 600 нафар йигит-қиз талабаликдан кетди. Сабаб...»

сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда бугунги кунда айрим талабаларнинг банклардан таълим кредити олишда дуч келаётган муаммолари, юзага келтирилаётган сунъий тўсиқлар ҳамда контракт пулини тўлолмагани сабабли талабалар сафидан чиқарилган 600 нафар йигит-қизнинг кейинги тақдири қайси ташкилотни қизиқтириши хусусида сўз боради.

Шу муносабат билан, ушбу мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан муносабат билдирилишини сўрадик. Лекин вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов имзоси билан келган жавоб хатида газетхонларга, тўғрироғи, ўқишдан ҳайдалган ўша 600 нафар талабага фойдаси тегадиган маълумот топмадик.    

Гап шундаки, хатда олий ўқув муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиб-қоидаларидан кўчирмалар келтирилган. Жумладан, биринчи курсда контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи янги ўқув йилининг 15 сентябригача, иккинчи ва ундан юқори курс талабалари эса 1 октябргача тўлаши зарурлиги айтилган. Ушбу муддатларда тўлов шартларини бажармаган талабаларга олий таълим муассасалари томонидан талабалик сафидан чиқариш бўйича буйруқ тайёрланади. Лекин аҳолининг тўлов қобилияти ва ота-оналар мурожаатларига кўра, ушбу муддатлар ҳукумат розилиги билан узайтириб келинмоқда. Бу, албатта, олий таълим муассасасининг молиявий фаолиятига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Шу билан бир қаторда, тўлов-контракат асосида таҳсил олаётган талаба бюджет асосида ўқийдиган талаба каби сентябрь ойидан стипендия олиши зарур. Бунинг учун тўлов шартларини вақтида бажариш кераклиги таъкидлаб ўтилган.

Тўғриси, бу тартиб қоидалар ҳеч ким учун янгилик бўлмаса керак. Буларни талаба ҳам, унинг яқинлари ҳам, умуман ҳаммамиз яхши биламиз. Бизни қизиқтирган масала фақат битта эди: контракт пулини тўлолмагани учун ўқишдан четлатилишининг олдини олиш мақсадида нега мутасаддилар бирор ёрдам бермади? Шу 600 қора кўзнинг ақалли муайян қисмини бирор ташкилот кафиллигига олмади? Ёки банк муассасалари билан ҳамкорликда ишламади? Ахир, бугун билиб-билмай, жиноят кўчасига кирган ёшларни турли давлат идоралари ана шундай йўл тутиб, қамоқдан асраб қоляпти-ку! Бу ҳақда мақоламизда ҳам келтириб ўтдик.

Бир ҳақиқат аён: тўловни амалга оширолмаган талаба ўша олийгоҳга ўз билими, кучи билан кирган! Демак, унда иқтидор, салоҳият бор. Бундай ёшлар эса юртимизга керак. Улардан келажакда мамлакатимиз равнақига хизмат қиладиган малакали кадр етишиб чиқарди. Демак, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозим эди. Бироқ…  

Аслида биз вазирлик тўлов-контракт пулини тўлай олмаган ва ўқишдан четлатиш ҳолатига келиб қолган талабаларга бирор ёрдам кўрсатиляптими, агар шундай бўлса, бу эзгу ишнинг мисолларини келтиришни, талабалар сафидан чиқарилган ёшларнинг кейинги тақдири билан кимдир, бирор вазирлик ёки идора қизиқса жамият учун фойдадан холи бўлмаслигини сўраган эдик, холос.

 

Ғолиб мирзо




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 66    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 269    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 472    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар