Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил— Қора нуқталар асосан ёғли юзларнинг бурун атрофи, пешона қисмларида пайдо бўлади, — дейди «Каприз» салони косметологи Шаҳноза АЛЛАЕВА.
— Бу нуқталардан уй шароитида бир қанча усуллар ёрдамида халос бўлиш мумкин.
Нуқталарни кетказишда энг кўп фойда берадиган маҳсулот бу — қатиқ. Ёғсиз қатиқни илитилган ҳолда юзга суртиш керак. Тез орада теридаги нуқталар йўқолади.
Лимон шарбатига тенг миқдорда асал қўшиб тайёрланган аралашма ҳам яхши натижа беради. Уни нам юзга суртиш кифоя. Қуруқ юз эгаларига аралашмага крем қўшиш тавсия этилади.
Шунингдек, нуқталарни йўқотишда истеъмол содасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун содага тенг миқдорда туз ва юзни тозалашда ишлатиладиган гель қўшиб, эритилади. Тайёр бўлган ниқоб пахта ёрдамида юзга суртилади.
Уй шароитида тайёрланадиган ниқоблардан яна бири — битта тухум оқига бир ошқошиқ шакар қўшилади, шакар эриб кетгунча аралаштирилади.
Юқоридаги ниқобларни кунига бир маҳал суртилгач, беш дақиқадан сўнг ювиб ташлаш керак, акс ҳолда, ниқоб юз терисини қуруқлаштириб юборади. Юзни ниқобдан тозалагач, намлантирувчи крем суртиш зарур.
Қора нуқталар яна пайдо бўлишининг олдини олиш учун ҳар куни уйқудан олдин ва тонгда махсус воситалар ёрдамида юз терисини тозалаш шарт.
Шаҳноза РАЖАБОВА
ёзиб олди.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил