Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилСифатсиз, истеъмолга яроқсиз маҳсулотларнинг савдо расталарига қай йўллар билан келиб қолиши кўпчиликни қизиқтиради, албатта. Негаки, ҳаммамиз харид қилган маҳсулотимиз сифатли ва хавфсиз бўлишини хоҳлаймиз. Бунга асосий сабаб сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар стандартлар билан таъминланмаганини кўрсатиш мумкин.
— Энг аввало, ички бозорда савдога чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатли ёки сифатсизлиги устидан доимий назоратни йўлга қўйиш ва хавфсизликни таъминлашга жиддий эътибор зарур, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Абдуҳамид КАРИМОВ. — Бироқ афсуски, сифати паст, экологик ҳамда жаҳон стандарти талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар барибир учрамоқда. Бундан биринчи навбатда истеъмолчилар азият чекади.
«Ўзстандарт» агентлиги маълумотига қараганда, биргина 2017 йилда 141 миллиард 547 миллион сўмлик миқдордаги маҳсулотларнинг яроқсизлиги аниқланган. Шундан 109 миллиард сўмлиги импорт товарларидир. Ташвишга соладиган жиҳати сифатсиз маҳсулотларнинг 31,6 миллиард сўмлиги республикамизнинг ўзида ишлаб чиқарилган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида бундай товарлар ички бозорга чиқарилишининг олди олинди.
— Ўтган йили агентлигимиз Тошкент шаҳри ва вилоятининг мавжуд савдо шохобчаларида сотилаётган сут ва сут маҳсулотлари, колбаса, ичимлик сув, болалар озиқаси, какао ҳамда шарбат сингари озиқ-овқат товарларининг назорат харидини амалга оширди, — дейди Абдуҳамид Каримов. — Бундай озиқ-овқат маҳсулотлари тури эллик олтитани ташкил этди. Текширувларга кўра, асосан, сут ва сут маҳсулотлари меъёрий ҳужжат талабларига умуман жавоб бермаслиги аён бўлди. Ўн саккиз турдаги шу сингари маҳсулотлар сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича ҳам номувофиқ бўлиб чиқди.
— Сифатсиз маҳсулотлар ичида болалар ўйинчоқлари ҳам бор экан?
— Афсуски, шундай. Ўз манфаатини ўйлаб, даромад орттириш пайидаги «учар»ларни бу келажагимиз эгалари бўлмиш болалар ўйинчоғи экани ҳам қизиқтирмайди. Текшириш чоғида беш турдаги болалар ўйинчоқларининг ҳам талабларга мос келмаслиги аниқланди.
— Харид чоғи истеъмолчи нимага эътибор қаратиши лозим?
— Аввало, ҳар қандай маҳсулот харидида эътиборли ва талабчан бўлиш керак. Истеъмолчи маҳсулотнинг яроқлилик муддатига, сақланиш ҳолати, қадоқланиши ва сифатига эътибор қаратиши лозим.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил