Экоолам      Бош саҳифа

Касб ва стресс

Стресс ҳолатлари касбга ҳам бевосита боғлиқлиги сир эмас. Австралиялик олимлар стресс ҳолати энг кучли касблар ўнталигини эълон қилди.

Биринчи ўринда — ўт ўчирувчилар. Улар  ёнғинларни ўчириш пайтида кучли стрессни бошдан кечиради. Шунингдек, уларда ўзини хавф-хатарга қўйиш ва таваккал қилиш ҳолатлари кўп содир бўлади.

Учувчилар бу борада иккинчи ўринда. Касбнинг мураккаблиги билан бир қаторда, парвоз чоғи йўловчилар ҳаёти учун жавобгарлик ҳисси ҳам уларда кучли стрессни келтириб чиқаради.

Радио ва телебошловчилар эса учинчи ўринни банд этди. Улардаги стресс ҳолатини эфир ёки кўрсатув, эшиттиришни ёзиш пайтидаги адабий тил меъёрларига ҳамда тўғри талаффуз қилиш учун кучли чираниш келтириб чиқаради.

Тўртинчи ўринни ўқитувчилар эгаллаган бўлса, бешинчи-олтинчи ўринларни шифокорлар ва ижтимоий соҳа ходимлари банд этган. Еттинчи ўринда — шахтёрлар. Улар хира ёритилган ва нотоза ҳаволи ер ости шахтасида ишлайди. Саккизинчи ўринда тез ёрдам хизмати диспетчерлари турса, тўққизинчи ўринни байрам ташкилотчилари банд этди. Ўнталикни авиадиспетчерлар якунлаган.

Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар