«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
Батафсил— Шу йилдан бошлаб савдо дўконларига янгича турдаги касса машинаси ўрнатилмоқда. Бунинг сабаби нимада? Унинг амалдаги ана шундай қурилмалардан фарқи борми?
— Таъкидлаш жоизки, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини камайтириш, нақд пул тушумини банк кассасига топширмасдан яшириш мақсадида харидорларга назорат-касса машинаси чекини бермаслик, уни атайин носоз ҳолатга келтириш, фискал хотирадаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, назорат-касса машиналарини йўқотиш орқали бажарилган товар айланмалари тўғрисидаги маълумотларни сохталаштириш каби ҳолатлар ҳамон кузатилмоқда, — дейди Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Лутфулла Қудратов. — Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги «Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ушбу йўналишдаги ишлар сифатини янада юксалтириш, ҳисоб-китобни тезкор амалга ошириш ва тизим назорат функциясини такомиллаштиришда муҳим қадам бўлди.
Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб, Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 500 тадан 1000 тагача онлайн назорат-касса машинаси тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этилмоқда. 2018 йилнинг 1 июлидан ушбу ҳудудлардаги юридик шахслар, 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб эса барча юридик ва жисмоний шахслар товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматлар кўрсатишда аҳоли билан нақд пулдаги ҳисоб-китобларни мажбурий тарзда фақат онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган ҳолда амалга оширишга босқичма-босқич ўтказилиши кўзда тутилган.
Онлайн назорат-касса машиналаридан келиб тушадиган фискал маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва давлат солиқ қўмитасига узатиш фискал маълумотлар оператори томонидан амалга оширилади. Касса чекидаги маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига автоматик тарзда онлайн узатилади. Натижада республикада марказлашган электрон маълумотлар базаси яратилиб, назорат-касса машиналаридан фойдаланмаётган савдо шохобчалари онлайн аниқланади ва уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш имкони яратилади.
Бундан ташқари, онлайн назорат-касса машинаси орқали харидорларга берилган чеклар ҳақидаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, тушум суммасини камайтириш, рўйхатдан ўтмаган назорат-касса машинасидан фойдаланиш, бузиш ёки иккиламчи бухгалтерия юритиш каби салбий ҳолатларга чек қўйилади. Шунингдек, назорат-касса машиналарининг касса чекларидаги рақамлар уникал (такрорланмайдиган) бўлгани сабабли, уларни сохталаштиришнинг олди олинади. Энг муҳими, тадбиркорлик субъектларининг нақд пул тушуми билан боғлиқ фаолиятига аралашиш ҳамда турли назорат тадбирлари ўтказилиши камаяди.
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил