Саломатлик      Бош саҳифа

СИЛГА ҚАРШИ ДОРИЛАР  ЭНДИ ЎЗИМИЗДА ЧИҚАДИ...МИ?

Ўзбекистон сил касаллигига қарши курашиш самарадорлиги бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда 24 март — Жаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

— Сил касаллигига қарши курашишда Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизга бу йил йигирма йил тўлди, — дейди USAIDнинг Ўзбекистондаги директори Гэри Роббинс. — Ҳамкорлигимиз самарасида биз нафақат бу касаллик билан вафот этиш даражасини уч баробар, балки унинг олдини олишни икки баробар  камайтиришга эришдик.

— Сўнгги йилларда мамлакатимизда халқаро ташкилотлар, айниқса, USAID ҳамкорлигидаги ишлар самарасида бу касаллик анча камайди, — дейди Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Наргиза ПАРПИЕВА. — Вақтида даво чоралари кўрилганда, беморлар касалликдан бутунлай халос бўлишмоқда. Шунга қарамай, касаллик тарқалишининг олдини олиш учун яна янги чора-тадбирларга эҳтиёж сезилмоқда. Касалликнинг дорига барқарорлиги ҳам асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Ҳозир халқаро ҳамкорлар томонидан тақдим қилинган янги дори воситалари Қорақалпоғистонга етказиб берилди. Президентимиз ташаббуси билан яқин икки-уч йилда силга қарши дори воситалари ва лаборатория анжомларини ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз.

Тадбирда мутахассислар тақдим этган маълумотларга кўра, USAIDнинг Силга қарши кураш борасидаги янги дастури мамлакатимизнинг  тўртта ҳудудида, яъни Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида самарали фаолият олиб бормоқда.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар