Узоқ йиллар бўш, қаровсиз ётган биноларга кўзингиз тушса, дилингиз хуфтон бўлади. Ахир, бир вақтлар мазкур биноларни тиклаш учун озмунча маблағ сарфланмаганми? Ҳозир шундай бинолар улардан самарали фойдаланишни истаганларга берилмоқда.
Давлат рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Беҳрўз Юнусов бўш ётган объектларни аниқлаш ва уларни тадбиркорларга бериш тартиби, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш масалалари юзасидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
— Бўш ётган бино ёки иншоотларни олиш тартиби қандай? У фақат тадбиркорларга бериладими?
— Тартиби жуда оддий. Аввало, тадбиркор ўз олдига аниқ бирор мақсадни қўйган бўлиши керак. Бунинг учун уч томонлама шартнома имзоланиши лозим. Хуллас, ишлашни истаган тадбиркор ана шундай қаровсиз бинони ҳеч қандай монеликсиз олиши мумкин.
— Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида ўтган йилда истеъмолчилардан қанча шикоят тушган?
— 2017 йилда қўмита ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи бўйича жами 6602 та мурожаат келиб тушган. Уларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 2,3 миллиард сўмдан ошиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди. Мазкур мурожаатларнинг аксар қисми коммунал хизмат соҳасига тегишли бўлиб, уларда истеъмолчилар коммунал хизмат тарифларини тўлашда юзага келаётган муаммолар, кўрсатилаётган хизматлар сифати, қўшимча ҳақ ҳисоблаш ҳолатларидан норозилиги баён этилган.
— Аксарият болалар боғчаларида ойлик тўловлар мунтазам тўлаб борилишига қарамай, қўшимча совун, қоғоз, таъмир учун пул ҳам йиғилади. Шу тўғрими?
— Мутлақо нотўғри. Аммо бунда биз истеъмолчиларнинг ҳам айбимиз бор. Негаки, барчамиз юқоридаги сингари ҳолатни биламиз. Аммо ўзбекона андиша, юз-хотир бунга йўл қўймайди. Оқибатда, бу сингари ноқонуний ҳолатнинг жабрини ўзимиз тортамиз. Мен барча истеъмолчиларга ўз ҳақ-ҳуқуқларига эътиборлироқ бўлишни тавсия қиламан.
— Дейлик, хорижий корхонага маҳсулот сотиб олиш учун белгиланган тўловни амалга оширдингиз. Бироқ сизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, ўша маҳсулот кечикиб келди. Шундай пайтда ўша корхона йўқотилган вақт учун мижозга жарима тўлайдими?
— Албатта, тўлаши керак. Масалан, хорижда худди шундай йўл тутилади. Ҳозир Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациялари билан ҳамкорликда ана шу масала устида бош қотиряпмиз.
Улуғбек ЖУМАЕВ тайёрлади.
Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож
🕔13:25, 20.07.2026
✔34
Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.
Батафсил
Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи
🕔13:22, 20.07.2026
✔35
Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил
Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?
🕔13:16, 20.07.2026
✔34
Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.
Батафсил