Экология      Бош саҳифа

ЎТТИЗ БЕШ МИНГ МАҲСУЛОТ БЎЙИЧА ЭЪТИРОЗ

Аксарият истеъмолчилар, ички бозорга чиқариладиган маҳсулотлар сифати устидан жиддий назорат ўрнатилишини истайди. Аммо сифатсиз маҳсулот бозорда истаганча топилади. Хўш, нега?

ЎТТИЗ БЕШ МИНГ МАҲСУЛОТ БЎЙИЧА ЭЪТИРОЗ

— Корхонамиз зиммасига мувофиқликни баҳолаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, мувофиқликни баҳолаш органлари метрология хизматларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан ва инспекцион назорат ўтказиш, халқаро ва миллий аккредитация органлари билан фаол ҳамкорлик қилиш вазифаси юклатилган, — дейди «Ўзбекак­кредитация» давлат корхонаси директори Ансадхон ЗАКИРОВ. — «Ўзстандарт» агентлиги тизимида фаолият кўрсатаётган марказимиз томонидан ўтказилган инспекцион таҳлил натижаларига кўра, шу кунга қадар мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан 141,5 миллиард сўмлик маҳсулот номувофиқ, деб топилди.

Номувофиқ деб топилганлар ичида қайси турдаги маҳсулотлар кўп учрайди?

— Аксар қисми озиқ-овқат, қурилиш, косметика, машинасозлик, дори-дармонлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Хориждан келтирилган дори-дармонлар истеъмол учун яроқсиз деб топилса, қандай йўл тутилади?

— Инсон ҳаёти учун хавф туғдирадиган барча турдаги дори-дармонлар зудлик билан ишлаб чиқарилган давлатга қайтариб юборилади. Агар мамлакатимизда тайёрланадиган дори-дармонлар билан боғлиқ шундай ҳол содир бўлса, корхона фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу маҳсулот сифати яхшилангунга қадар давом этади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари йил давомида неча марта текширувдан ўтказилади?

— Бир йилда икки марта. Қолган вақтда буни корхона раҳбариятининг ўзи назорат қилади.

Яқинда Ўрикзор бозорида ўта хавфли касаллик аломатлари бор ўйинчоқ сотилаётгани аниқланибди...

— Чиндан ҳам, бозорда сотилаётган болалар ўйинчоғида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи хавф мавжудлиги аниқланган. Ўша ўйинчоқнинг ишлаб чиқарилган манзили, мувофиқлик сертификати йўқ эди. Бундай пайтда ҳеч ким масъулиятни зиммасига олмайди. Истеъмолчи эса, азият чекади.

Бозорларда жаҳон стандарти талабларига мутлақо жавоб бермайдиган, кўплаб қурилиш материалларига кўзингиз тушади...

— Ҳақиқатдан ҳам, сиз айтган ҳолат мавжуд. Сотилаётган аксар қурилиш материалларининг сифати ҳар доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Булар ичида қурилишда ишлатиладиган сувоқ материаллари кўп. Шу кунга қадар истеъмолчилардан 35 мингта маҳсулот сифати талабга жавоб бермаслиги, ишлаб чиқарилиши, кўриниши борасидаги эътирозлар келиб тушган. Ҳозирда бунинг сабаблари жиддий ўрганилмоқда.

Улуғбек ЖУМАЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

🕔13:25, 20.07.2026 ✔34

Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Батафсил
Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

🕔13:22, 20.07.2026 ✔35

Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

🕔13:16, 20.07.2026 ✔34

Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Чоршанба, 08-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 34    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

    Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 35    🕔 13:22, 20.07.2026
  • Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

    Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

    Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

    ✔ 34    🕔 13:16, 20.07.2026
  • Экологик масъулият  талаби

    Экологик масъулият талаби

    Бугунги кунда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Касбий  таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Касбий таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Ёшларни техникумларга кенг жалб этиш, таълим сифатини ошириш, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

    ✔ 70    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар