Экология      Бош саҳифа

ҚАЛБАКИ ПОЛИС, ТЎЛАНМАЙДИГАН СУҒУРТА

Маълумки, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати республикамизнинг барча ҳудудлари, манзилларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, турли нохуш ҳодиса ва фалокатларнинг олдини олиш ҳамда ҳайдовчиларнинг қоидаларга амал қилишини мунтазам назорат қилади. Аммо бирор бахтсизлик юз берса-чи, унда нима қиламиз? Кўпчилик суғурта компаниясига мурожаат қилади, албатта.

ҚАЛБАКИ ПОЛИС, ТЎЛАНМАЙДИГАН СУҒУРТА

— Ҳар бир ҳайдовчи транспорт воситасига етказилган зарарни тўла ундириш ҳуқуқига эга, — дейди Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси директори Латиф ­ЗОКИРОВ. — Масалан, 2008 йил 21 апрелда «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунга асосан республикамиз суғурта бозорида 2017 йилда йиғилган жами суғурта мукофотларининг 74,8 фоизи суғуртанинг ихтиёрий турларига ва 25,2 фоизи эса мажбурий суғурта турларига тўғри келди.

— Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда кимларга зарар қоплаб берилади?

— Транспорт воситаси эгасининг (ҳайдовчининг) йўл-транспорт ҳодисаси натижасида учинчи шахсларга етказган зарари учун жавобгарликни суғурта компанияси ўз зиммасига олади. Бунда мазкур суғурта компанияси йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган шахсларга уларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар учун суғурта қопламасини тўлаш орқали автотранспорт воситалари эгаларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилади.

— Агар суғурта компанияси суғурта тўловини амалга оширмаса-чи?

— Суғурта компанияси суғурта тўловини амалга оширмайдиган баъзи ҳолларда Тўловларни кафолатлаш жамғармаси компенсация тўловларини ҳеч бир монеликсиз амалга оширади.

— Компенсация тўловлари қандай ҳолларда амалга оширилади?

— Компенсация тўловлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: суғурталовчига нисбатан банкротлик тартиби қўлланилганда, жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахс номаълум бўлганда, фойдаланилаётганда зарар етказган транспорт воситасининг эгаси ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаганда, транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан эгаллаб олган шахс томонидан фойдалангани натижасида зарар етказилганда компенсация тўлаб берилади.

Биргина 2017 йилнинг ўзида жамғармага йўл-ҳаракати ҳодисаси натижасида жабрланувчилар томонидан компенсация тўловини амалга ошириш тўғрисида  3 миллиард 338 миллион сўмлик 593 та илтимоснома келиб тушган. Шундан 493 та илтимоснома қаноатлантирилиб, 1 миллиард 462 миллион сўм компенсация тўлови амалга оширилди.

— Қалбаки суғурта полисларини сотиш ҳолатлари ҳам учраб тураркан?

— Бундай «учар»ларни давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига яқин жойларда кўп учратиш мумкин. Негаки, улар айнан шу ерда ўлжа пойлайди. Баъзи ҳайдовчилар баҳоси 300 дан 500 минг сўмгача бўлган веб-суғурта полисини 150-200 минг сўмдан сотиб олишни афзал билади. Муаммо ана шундан кейин бошланади. Биринчидан, бир неча марта арзонга сотиб олинган веб-полис компьютер базасига киритилмайди, яъни рўйхатдан ўтказилмайди. Натижада ҳайдовчи сотиб олган маблағига куйиб қолади. Бундайларнинг айримлари аниқланган ва тегишли чоралар кўрилган.

— Йил давомида йўл ҳаракатини бузмай ҳаракатланган ҳайдовчининг суғурта полисига қанча миқдорда чегирма берилиши мумкин?

— Бир йилда ўн фоизгача чегирма тақдим этилади. Кейинчалик бу миқдор эллик фоизгача етказилади.

— Судда биргина машина иштирокида содир этилган фалокатни расмийлаштиришга уч ойгача вақт кетаркан?

— Бу ҳолга бундан кейин узил-кесил барҳам берилади. Қолаверса, машина ҳалокатга учраганда турли найранглар билан пул ишлаб олишга интиладиган баҳоловчилар билан ҳам асло муроса қилинмайди.

Улуғбек ЖУМАЕВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

🕔13:25, 20.07.2026 ✔34

Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Батафсил
Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

🕔13:22, 20.07.2026 ✔35

Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

🕔13:16, 20.07.2026 ✔34

Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 34    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

    Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 35    🕔 13:22, 20.07.2026
  • Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

    Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

    Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

    ✔ 34    🕔 13:16, 20.07.2026
  • Экологик масъулият  талаби

    Экологик масъулият талаби

    Бугунги кунда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Касбий  таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Касбий таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Ёшларни техникумларга кенг жалб этиш, таълим сифатини ошириш, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

    ✔ 70    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар