Устюрт саҳросида ҳеч бўлганмисиз? Учи-кети кўринмайдиган саҳрода кучли шамол қум уюмларини бир жойдан бошқасига учиради.
Ҳафта-ўн кун илгари теп-текис бўлган жойда бугун баландлиги ўн метргача келадиган улкан қум тепалиги пайдо бўлади. Табиат бир зумга бўлса ҳам режасидан оғишмай ўз ишини давом эттираверади. Аммо ана шундай ҳудудларда ҳам диққатга сазовор жойларнинг бўлишига нима дейсиз?
Шамол натижасида турли ажойиб шакллар ҳосил бўлган ҳудудлари кўп. Гўёки, табиатнинг бу ёдгорликлари «тил»га кириб, узоқ мозийдан сўзлагандай бўлади. Бундай антиқа шакллар Устюрт кенглигининг Козахли деган ҳудудида жойлашган. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари туташган нуқтада эртакмонанд қум қасрлари-ю, ҳосил бўлган антиқа шакллар ҳар қандай кишини ўзига тортади. Улар кўпқаватли иморатларга ўхшаб кетади ва бир дара ичида жойлашган. Ўша дара адоғида баландлиги йигирма тўрт метрдан зиёд, бироз энкайган, баҳайбат минорани эслатувчи устун ҳосил бўлган.
Бу жойни маҳаллий аҳоли «Зол» шаҳри, деб атар экан. Шу ўринда шамоллар туфайли ҳосил бўлган геологик ёдгорликлар мамлакатимиз ҳудудида сероб эканини таъкидлаш жоиз. Аммо улар махсус ўрганилмаган.
«Зол» сўзи қадимги юнон тилидан олинган бўлиб, шамол худоси, деган маънони англатар экан. Эл орасида оғиздан-оғизга ўтиб юрадиган афсоналардан бирида айтилишича, бир вақтлар шамол худоси кенгликлар бағрига ташриф буюриб, кўплаб гўзал табиий асарларини яратган экан. Бугун маҳаллий одамлар бу ажойиб асарлардан баҳраманд бўлмоқда.
Ушбу геологик ёдгорликлар баъзи жойларда тўда-тўда ҳолда ҳам учрайди. Уларга узоқдан қарасангиз, ажойиб манзарани, яъни ярим қўрғонларни, қадимий катта ва баланд шаҳар минораларини, қасрларни, кўп қаватли ибодатхоналарни, одам ва ҳайвон гавдаларини кўргандай бўласиз.
...Ўша куни «Зол»даги бетакрор, эртакмонанд манзараларни томоша қилиб юриб, қизиқ бир ҳолатга дуч келдим. Гап шундаки, улкан минорани эслатадиган устунга каттагина эчкиэмар ўрнашиб олибди. Сал яқинлашгандим танасини худди пуфакдек шиширди, тилини чиқариб, пўписа қилди. У ердан узоқлашдим...
«Қаранг, табиат ўзи яратган буюк асарларини муҳофаза қилиш учун эчкиэмарни қўриқчи этиб қолдирган кўринади», дейди ҳамроҳим. Бош қимирлатиб, сўзини тасдиқладим. Ўша куни тунни чўл қўйнидаги масканда ўтказдик. Айниқса, ой чиққанда бу жойлар янада мафтункор бўлиб кетар экан. Бу ёдгорликни зиён-заҳмат етказмай асраш эса бурчимиз.
Улуғбек ЖУМАЕАВ тайёрлади
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔39
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔34
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил