Табиат      Бош саҳифа

«СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

Қишлоғимиздан Нурота тоғ тизмасидаги Лангарнинг уч чўққиси аниқ-тиниқ кўриниб туради. Эл Оқтов деб атайдиган ушбу тоғ чиндан ҳам гўзал. Осмонга оқ булут илган баланд тоғлардаги қояларни томоша қилсанг, кўзинг тиниқ тортади.

«СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

Нурота тоғ тизмаларининг этакларидаги юзлаб қишлоқлар аҳолиси баҳор келишини, чор-атроф гул-чечакларга бурканишини, қушларнинг чақ-чақ сайрашини интиқлик билан кутади. Айнан шу кезда ота-боболардан мерос қолган расм-русумлар ҳам ўтказилади.

Катта энам ҳар баҳор ўтказадиган «Сув хотин» маросимини ҳали-ҳануз аниқ-тиниқ эслайман...

Жума отам пичанхонадан ёғоч чўп олиб чиқади-да, уни ҳаш-паш дегунча «Қўриқчи одам» қиёфасига келтиради. Сўнг илдамлик билан санчқига эски-туски уст-бош, кўйлак-иштон, чопон ҳамда телпак кийдиради, белбоғ боғлайди. Қарабсизки, маросим ўтказиш учун «Сув хотин» тап-тайёр-да!

— Қани, бўл дугона, маросимни шу ердан бошлаймиз! «Сув хотин»ни айт, — дея Манзил момога юзланади энам. Манзил момо эса:

— Яхши билмайман-да! — дейди ийманиб.

— Унда билганингча, ҳеч бўлмаса, тўрт қаторгинасини айт, — дея ҳоли-жонига қўйишмайди.

Манзил момо «Сув хотин» қўшиғини бошлайди:

Сув хотин, сус,

Ёмғир ёғсин, сус.

Ўра тўлсин, сус,

Жала қуйсин, сус!..

Қўшиқни келган жойидан катта энам давом эттиради. Назаримда «Сув хотин, сувсиз хотин» ашуласи бувим ижросида бошқача жарангларди:

Сув хотин, султон хотин,

Кўланкаси майдон хотин.

Сув хотин, сувсиз хотин,

Кўйлаги гулдан хотин.

Ёмғир ёғсин, сув хотин,

Буғдой пишсин, сув хотин.

Уйларимиз дон-дунга,

Тўлиб-тошсин, сув хотин!..

— Тузук, маромида айтдинг, — деб биз набираларига кўз қири билан қараб қўяди бобом. Эпчиллик билан «Сув хотин»нинг бошидан устма-уст уч челак сув қуйиб юборади. Кейин:

— Бурама шох қўчқорни бердим! — дея қўшиб қўяди.

Бироз ўтгач, катта энам дугонаси Манзил момо билан «Сув хотин»ни олиб, қишлоқ оралаб кетади. Эртасига тонгда мен ва укаларимни онам уйғотарди.

— Бўла қолинглар, илдамроқ, илдамроқ, бўлмасам, «Сув хотин» маросимига кеч қоламиз.

Ювиниб, кийиниб, қишлоқ четидаги баланд адирга ошиқамиз. Қишлоқ келинлари ҳовлиларни ёғ тушса ялагудек қилиб супурмоқда. Субҳидамдаги майин экпин юз-кўзларни оҳиста сийпалаб ўтади. Биз билан олдинма-кейин Келачи аҳли пиёда, от-эшакда сайил ва байрам ўтказиладиган тепалик томон ошиқади. Айримлари оти, эшаги олдига, маросимга атаган тўқлиними, эчкиними ўнгариб олган. Куллик (ювош)-уловдан тушган қари-қартанглар тезроқ маросим бошлансайди, дея кута бошлайди. Ниҳоят, ҳамма бирдек кутган маросим бошланади. Дастлаб, катта энам «Сув хотин»ни танаси бақувват, ичи ковак, ёши икки асрдан ошган улкан ёнғоқ танасига боғлаб қўяди. Сўнг қўлини осмонга чўзиб: «Эй Тангрим! Ёмғир ёғсин! Дала-дашт яшнасин!», дейди-да, «Сув хотин» устига уч челак сув қуйиб юборади. Қолганлар ҳам катта энамнинг ишини такрорлашади.

Ёмғир ёғсин, сув хотин.

Экин ўссин, сув хотин,

Омбор-ўра ҳосилга

Лиқ-лиқ тўлсин, сув хотин...

Секин-аста барча момом айтаётган қўшиққа жўр бўлади. Қишлоқ чоллари майсага тўшалган кўрпачаларга ёнбошлаб, гурунг қилишга тушиб кетган. Йигитлар карсони зардолидан, косаси тутдан ясалган дўмбирани чалишга тушган. Маросимга аталган улоқ, серка, қўзи-қўчқорлар сўйилиб, қозонга солинди. Таомлар тушликка яқин тайёр бўлади. Дастурхонлар пичак, кўк сомса, сумалак ва турли таомларга тўлиб кетади. Одамлар иштаҳа билан овқатланади, кийик ўти солиб дамланган хўшбўй чойдан бостириб-бостириб ичишади.

Улкан ёнғоқ танасига боғланган «Сув хотин» устига сув ­қуйиб турилади, фақат ёмғир ёғса, бу иш тўхтатилади. Келачи қишлоғи аҳли кўклам иссиқ ва ёғингарчиликсиз келса, хавотирга туша бошлайди. Негаки, улар лалми ерлардаги экиндан ташвишланишади ва зудликда «Сув хотин» маросимини ўтказишга киришишади...

Кўкламнинг қадимий қўшиқлари! Назаримда, юракдан униб чиқиб, сўз гулбаргларига, тил марваридларига айланган қадим наволар. Жаҳондаги энг гўзал, энг оҳангдордай туюлади менга кўклам қўшиқлари. У улкан дарахт сингари илдизлари билан мозийга шу қадар чуқур кириб борганки, ҳаёт бўронларидан ларзага тушмай, йўқолиб кетмай, шу ёруғ кунларгача эсон-омон етиб келди. Қишлоғимиз аҳли бу сингари ўлмас, миллий қўшиқларни кўз қорачиғидай асраб келяпти.

Улуғбек ЖУМАЕАВ тайёрлади




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔23

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔25

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔32

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 23    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 25    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 32    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 53    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 35    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар