Экология      Бош саҳифа

МАРҲАМАТ, СИГИРИНГИЗНИНГ ПАСПОРТИНИ КЎРСАТИНГ

Чорвасини идентификация қилдирмаган фуқаро жавобгарликка тортилиши мумкин 

Жорий йилдан бошлаб юртимизда жисмоний ва юридик шахслар томонидан асраб, кўпайтириладиган ҳайвонларни босқичма-босқич идентификация қилишга киришилади. Шу асосда ҳайвонлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ягона электрон ахборот тизими жорий этилмоқда. Хўш, бундан кўзланган мақсад нима? 

МАРҲАМАТ, СИГИРИНГИЗНИНГ ПАСПОРТИНИ КЎРСАТИНГ

— Бугунги кунда чорва молларининг 90-95 фоизи аҳоли қарамоғида сақланади. Бу эса улар ҳисобини юритиш, миграциясини назорат қилиш ва энг муҳими, юқумли касалликларга қарши эмлашда қийинчилик туғдирмоқда, — дейди Ўзбекистон Ресубликаси Давлат ветеринария қўмитасининг давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ­Абдурасул Болтаев. — Мазкур муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги «Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 748-сон қарорига асосан,  қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонлари босқичма-босқич идентификация қилиниб, ягона электрон ахборот тизимига киритилади.

— Идентификациялаш тартиби қандай амалга оширилади?

— Бунда ягона ахборот тизимига маълумотларни ҳудудий ветеринария бўлинмалари киритади. Ҳайвонларга қулоққа тақиладиган бирка (йирик ва майда шохли қорамол, туя ва чўчқалар учун), тавро ёки клейма (от ва эшаклар), жетонлар (кучук ва мушуклар) берилиб, индивидуал рақамланади. Бундан ташқари, барча турдаги ҳайвонга электрон чип ўрнатилади. Идентификациялаш жараёни пулли, аммо унинг нархи аҳолига ҳамёнбоп бўлиши назарда тутилган. 

— Базадан ҳайвон тўғрисидаги қандай маълумотлар жой олади?

— Жониворнинг рақами, тури, жинси, лақаби, туғилган жойи ва вақти, эгасининг исм-шарифи ҳамда манзили, сақлаш жойи, ветеринария паспорти ҳақидаги маълумотлар ҳамда ҳайвоннинг расми ҳам ўрин олади.

— Ҳайвонларни идентификация қилдирмаса ҳам бўладими?

— Йўқ. Ҳайвонларни давлат ветеринария хизматида рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилдириш мажбурий. Идентификация қилинмаган ҳайвонларни сақлаш ва боқиш тақиқланади. Идентификация рақамини сақловчи атрибут ёки ветеринария паспорти бўлмаган ҳайвон рўйхатга олинмаган деб топилади ва улар назоратсиз ҳисобланиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳайвон эгаси жавобгарликка тортилиши мумкин.

— Янги туғилган ҳайвон қанча муддатда идентификация қилиниши керак?

— Йирик ва майда моллар, шунингдек, туялар туғилганидан ўттиз кун ичида, от ва эшаклар тўрт ойликдан, кучук ва мушуклар уч ойлик бўлганидан сўнг ҳисобга олинади.

— Жонивор эгаси алмашса-чи?

— У ҳолда идентификацион рақамли атрибут ўзгаришсиз қолади. Фақат ветеринария паспортидаги маълумотлар ўзгартирилади ва маълумотлар базасига киритилади. Таъкидлаш керакки, мазкур жараёнда ҳайвоннинг янги эгаси доимий яшаш жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилиши лозим.

 Агар ҳайвон ўлган, йўқ қилинган ёки сўйилган тақдирда ветеринария хизмати томонидан ID-атрибут ва ветеринария паспорти йўқ қилиниб, бу ҳақда маълумотлар базасига қайд этилади. Гўшти истеъмол қилинадиган ҳайвонлар учун базага маълумот киритилганида у ерга гўшти истеъмол қилингани ёки йўқ қилингани қайд этилади. Бунда фуқаро ID-рақамли атрибут ва ветеринария паспорти йўқ қилиниши учун уни бир ҳафта муддат ичида яшаш жойи бўйича давлат ветеринария хизматига топшириши зарур. 

— Мазкур тизимнинг жорий этилиши аҳолига қандай қулайликларни яратади?

— Биринчидан, давлат томонидан ҳайвонларни назорат қилиш механизми осонлашади. Иккинчидан, аҳолига етказиб бериладиган асосий турдаги озиқ-овқатлар — гўшт, сут, тухум кабиларнинг ветеринария жиҳатдан хавфсизлигини таъминлашга эришилади. Чунки идентификацияланган ҳайвонларда юқорида айтилганидек барча маълумотлар — туғилган пайтидан бошлаб соғлиғигача, вақтида эмлангани, ветеринария кўригидан ўтгани ва якуний хулосаси, хуллас, ҳаммаси мужассамлашган бўлади.

Негаки, электрон идентификациялаш тўлиқ ишга тушгандан сўнг, истиқболда ихтисослашган сўйиш корхоналарида сўйилган ҳар бир ҳайвон гўшти дейлик, бир, икки, беш ва ҳоказо килограммларга алоҳида ажратилиб, унга маркировкаси ёпиштирилади. Шунда фуқаро сотиб олган маҳсулоти ҳақида тўлиқ хабардор бўлади. Бу эса истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали усулидир.        

Бунинг яна бир ижобий жиҳати шуки, бордию, фуқаро ўз ҳайвонини йўқотиб қўйса, ўша бирка, жетон ёки тери остидаги чип ва тегишли ветеринария паспорти орқали бир зумда унинг эгаси кимлигини аниқлаш имкони яратилади.

Мазкур ишларни 2020 йилнинг 1 июлига қадар ниҳоясига етказиш режалаштирилган.

— Шу ўринда итларни сайр қилдириш бўйича қисқача тушунтириш берсангиз. Айтишларича, бу борада ҳам муайян талаблар бор экан…                            

— Итлар очиқ жойларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда, албатта, тумшуқбоғда сайр қилдирилиши керак. Ҳайвоннинг эгаси ит қочиб кетмаслиги, одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслик чораларини кўриши зарур. Шу билан бирга, ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши лозим. Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва икки метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида бир метргача узунликдаги етовда бўлиши шарт.

— Кўпқаватли уйларда бир нечта ит ва мушук сақлаш тақиқланган дейишади. Шу ростми?

— Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшнилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган ит ва   мушук қонун ҳужжатлари талаблари бажарилган ҳолда сақлашга рухсат этилади.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Мутахассис тавсия этади:  Шўрланишга қарши  самарали  восита

Мутахассис тавсия этади: Шўрланишга қарши самарали восита

🕔16:39, 11.12.2025 ✔32

Фан-техника тараққиётининг ривожланиши ва кимё саноати ишлаб чиқаришининг жадаллашуви шароитида экология ва гидроэкология муаммоси тобора кескинлашиб бормоқда. Саноат қўшимча маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бугунги кунда алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
ЭКОСТИКЕР  Автомобиллар қачондан бошлаб экологик тоифага ажратилдади?

ЭКОСТИКЕР Автомобиллар қачондан бошлаб экологик тоифага ажратилдади?

🕔16:31, 11.12.2025 ✔33

Бунинг аҳамияти, тартиби ва нархлар...
Шаҳар марказида эрталабки тирбандлик…

Батафсил
«Яшил» иқтисодиётга  ўтиш ишлари қониқарлими?

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?

🕔11:03, 04.12.2025 ✔49

Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мутахассис тавсия этади:  Шўрланишга қарши  самарали  восита

    Мутахассис тавсия этади: Шўрланишга қарши самарали восита

    Фан-техника тараққиётининг ривожланиши ва кимё саноати ишлаб чиқаришининг жадаллашуви шароитида экология ва гидроэкология муаммоси тобора кескинлашиб бормоқда. Саноат қўшимча маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бугунги кунда алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 32    🕔 16:39, 11.12.2025
  • ЭКОСТИКЕР  Автомобиллар қачондан бошлаб экологик тоифага ажратилдади?

    ЭКОСТИКЕР Автомобиллар қачондан бошлаб экологик тоифага ажратилдади?

    Бунинг аҳамияти, тартиби ва нархлар...
    Шаҳар марказида эрталабки тирбандлик…

    ✔ 33    🕔 16:31, 11.12.2025
  • «Яшил» иқтисодиётга  ўтиш ишлари қониқарлими?

    «Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?

    Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди

    ✔ 49    🕔 11:03, 04.12.2025
  • Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг  олий ҳуқуқий  кафолати

    Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг олий ҳуқуқий кафолати

    Сўнгги кунларда қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари давлатимиз экологик сиёсатини юқори босқичга олиб чиқади ва пировардида глобал иқлим ўзгаришларини юмшатиш, экологик вазият кескинлашишининг олдини олиш, самарали давлат бошқаруви назоратини йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқининг конституциявий механизмларини ривожлантиришга хизмат қилади.

    ✔ 52    🕔 11:02, 04.12.2025
  • Экологик экспертиза  коррупциядан  холи  бўлади

    Экологик экспертиза коррупциядан холи бўлади

    Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жамият ҳаётида рўй бераётган коррупцион ҳолатлар бу иллатга қарши курашда бир зум ҳам тўхтамасликни талаб этади.

    ✔ 38    🕔 10:57, 04.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар