Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ИЛЛАТНИНГ ЎҚ ТОМИРИ

Уни бартараф этмасдан ижобий натижага эришиб бўлмайди

Ёшларимиз қалбида ватанпарварлик руҳини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш нега тобора долзарблашиб боряпти? «Оммавий маданият» аталмиш маънавий ҳамда ахлоқий тубанлик ботқоғи тобора кўпроқ ташвишлантираётганининг сабаби нимада?

ИЛЛАТНИНГ ЎҚ ТОМИРИ

Баъзи ижтимоий тармоқларда ахлоқсизлик ва зўравонликлар, фаҳшнинг тарғиб этилаётгани ёшларимиз онгини бузаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай иллатларга қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, жиноятчилик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш юзасидан мунтазам профилактик тадбир ўтказилаётганига қарамасдан, вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликлар содир этилаётгани ачинарли ҳолдир. Ҳар биримиздан бу каби салбий оқибатларга олиб келувчи ташқи таъсирларга қарши курашда тизимли, самарали ва замонавий ёндашувлар талаб этилади.

Ҳали мактабни битирмаган, мустақил ҳаётга қадам босмаган, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотмаган, елкасига бирон масъулиятни олмаган ўқувчи-ёшлар содир этаётган жиноятларга нима сабаб бўлмоқда?

— Вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятларга фақат таълим муассасаси жавобгар, десак, адашамиз, — дейди Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, маънавий-ахлоқий тарбия, спорт ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи ­Сухроб ҚИРҒИЗБОЕВ. — Зеро, ёшларни ҳар томонлама етук, соғлом ва маънавиятли қилиб тарбиялашга жамиятдаги ҳар бир инсон масъулдир. Таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда педагог-ходимлар аниқ режага асосан турли тадбирлар, профилактик давра суҳбатлари, синф раҳбарлар тарбиявий соат дарсларида ўқувчилар онгига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ёмон иллат эканини сингдириб боради. Афсуски, шунга қарамай ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг негизи ва уларга сабаб бўлаётган омиллар ҳақида етарлича мулоҳаза қилолмаймиз. Ёш авлод онг-шуури, маънавияти ва маданияти, юриш-туриши, кийиниши, ўзини тутиши, муомаласида акс этадиган турли қусур ва иллатлар барчамизни ҳушёрликка ундаши зарур. Бу ҳолатларга эътиборсизлик, беписандлик ва совуққонлик билан қараш, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш жиддий оқибатларга ва фожиага олиб келиши мумкин. Масалан, Тошкент шаҳрининг ўзида вояга етмаган ёшлар ўртасида содир этилган жиноятлар таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда вояга етмаган ўқувчи-ёшлар безорилик, ўзгалар мулкини ўмариш, талончилик, босқинчилик каби жиноятлар билан бир қаторда, қасддан одам ўлдиришга ҳам қўл урган. Бу нафақат оила, маҳалла ва таълим муассасаси, балки жамиятимизнинг ҳар бир аъзосини огоҳликка ундайди.

Хўш, ўқувчиларнинг жиноятга қўл уришига нималар ёки кимлар сабаб бўлмоқда? Ёшларнинг ҳаёт учун хатарли бўлган ўткир тиғли пичоқ ёки бошқа совуқ қуролларни олиб юришига нима сабаб бўляпти?

— Бу ҳолатга психологик томондан қарасак, — деб фикрини давом эттирди Сухроб Қирғизбоев. — Ўқувчида ўзига бўлган ишончсизлик, атроф-муҳитнинг салбий таъсири, ён-атрофидаги дўстларининг носоғлом ёндашуви, шунингдек, оилавий шарт-шароити, болага нисбатан ота-онанинг назоратсизлигига гувоҳ бўламиз. Албатта, таълим муассасасида психолог лавозими мавжуд, лекин уларнинг ҳар бир ўқувчи билан якка тартибда ишлашига вақти етмайди. Оқибатда бундай ўқувчиларни ўз вақтида аниқлаб, руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, унга психологик ёрдам берилмаяпти.

Психологлар ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ҳамда ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор ўқувчиларни аниқлаб, уларнинг рўйхатини тузиши, ҳар бир вояга етмаган ўқувчининг базасини яратиши, «Автопортрет» тестини ўтказиши талаб этилади. Ўқувчининг руҳий ҳолатини, дунёқарашини ҳар томонлама ўрганиб боришда таълим муассасалари психологларига доимий равишда изланиш олиб бориш, хорижий тажрибани ўрганишни замон талаб қилмоқда. Ҳар бир мактаб психологлари ўз ишини тўғри ташкил қилсагина, ўқувчилар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликлар ва ўз жонига қасд қилиш каби долзарб муаммоларга барҳам беришимиз мумкин.

Вояга етмаган ёшлар ўртасида содир этилаётган турли жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда жиноятчиликка мойиллик ўқувчининг оилавий муҳитига боғлиқ бўлмоқда.

Жиноятга қўл ураётган болалар, асосан, нотинч ва носоғлом ёки тўлиқ бўлмаган оилаларда вояга етмоқда. Бундай муҳитда ўсаётган бола бошқалар билан кўп жанжаллашади, ўғрилик, безорилик каби жиноятларга қўл уради. Уларга алоҳида эътибор бериб, ўз ­оиласида кўрмаган меҳр билан тарбиялашимиз зарур.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида «ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар», дейилган. Бироқ вояга етмаганлар ва ёшлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишда ота-оналарнинг иштироки таҳлил қилинганда, ота-оналарнинг аксарияти ўз фарзандлари тарбиясига эътиборсизлиги ҳамда етарли даражада тарбиялай олмаётгани аниқланган. Ёшлар ўртасида ота-она ва педагогларга, умуман, ёши катталарга нисбатан ҳурматсизлик иллати шаклланиб бормоқда.

Тошкент шаҳри бўйича умумий жиноятчилик сони ўтган йилларга нисбатан камайганини кўриш мумкин. Бироқ айрим туманларда вояга етмаган ёшлар ўртасида айрим турдаги жиноятлар ортиб бораётганини қандай изоҳлаш мумкин? Жумладан, оилалардаги носоғлом муҳит, ота-оналар томонидан фарзандни тўғри тарбиялаш йўлга қўйилмагани, ёшлар ўртасида бефарқлик ва лоқайдлик кайфиятини келтириб чиқармоқда. Назоратсиз қолган ёшлар ижтимоий тармоқлардан нотўғри фойдаланиши, турли таниш орттириш оқибатида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этаётгани ачинарлидир.

Бугунги кунда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланишини ташкил этиш, қизиқишларига қараб турли тўгаракларга жалб этиш, спорт, мусиқа ва санъат йўналишларида ўз иқтидорини намойиш этишига кенг йўл очиб бериш нафақат таълим муассасалари, балки ота-оналар олдида турган вазифалардан биридир. Ота-онанинг фарзанди ахлоқидаги салбий ўзгаришлар, унинг феъл-атвори, таълим-тарбиясига эътиборсиз бўлиши бола келажаги учун жиддий хавф эканини унутмаслигимиз зарур.

 

Гулистон ҚОДИРҚУЛОВА




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 66    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 269    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 472    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар