Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилХитой ва япон табобатида қўзиқорин саратон, диабет билан курашиш ва қон айланишини фаоллаштириш учун ишлатилган. Унинг кўпгина турлари иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бугунги кунда қўзиқориннинг бир неча тури мавжуд бўлиб, уларнинг айримларигина истеъмол учун яроқли саналади.
Республикамизда ўсадиган қўзиқоринларнинг 150 дан ортиқ турлари заҳарли ҳисобланади. Бундай қўзиқоринларни умуман истеъмол қилиб бўлмайди. Уларнинг таркибида заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, қайнатилганда ёки қовурилганда ҳам сақланиб қолади.
Таркибида фақат гелвелат кислотаси мавжуд бўлган замбуруғларни олдин сувда қайнатиб, улардан турли таомлар тайёрлаш мумкин.
Вёшенка ва шампиньон истеъмол қилиниши мумкин бўлган, инсон соғлиғи учун хавф туғдирмайдиган қўзиқорин турларига киради. Етиштирилган қўзиқоринлар санитария-эпидемология хизмати лабораторияларида текширувдан ўтказилиб, зарарсиз деб топилгандан кейингина сотувга чиқарилади.
Қўзиқоринларнинг таркибида каротин шаклида А витамини ва оз миқдорда В1 ва В2 витаминлари бор. Микроэлементлардан калий, фосфор, кальций ва асосан қалпоқчасида темир моддалари мавжуд. Қўзиқорин таркибидаги протеин миқдори гўшт, тухум ёки сут маҳсулотлари миқдоридан камроқ бўлса-да, сабзидаги протеиндан тўрт марта кўп.
Қўзиқоринли таомлар хитин моддасига бой бўлгани учун енгил таомлар билан (мисол учун, картошка ёки пиёз) бирга истеъмол қилингани маъқул. Нўхат ва дон маҳсулотлари билан аралаштириш тавсия этилмайди. Кўпчилик изланишлар қўзиқоринни спиртли ичимликлар билан бирга истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келишини кўрсатади. Чунки бундай ҳолларда ёғлар биринчи ҳазм бўлади ва протеинлар ошқозонда қотишига ҳамда овқат ҳазм қилувчи суюқликка қаршилигини оширади. Уч ёшдан кичик болаларга ва қўзиқоринга аллергияси бор кишиларга бу маҳсулотни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил